Энергетика вазирлигининг хабар беришича, бугун, соат 18:38 да Фарғона вилоятидаги 110 кВ “Л-Чилмаҳрам” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида Бешариқ ва Фурқат туманлари истеъмолчилари қисман (5 мингта) электр таъминотидан узилган.
Ҳозирги вақтда махсус бригада томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Унга қадар ўчиқ турган истеъмолчиларни бошқа манбалар орқали электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўриляпти.
"Қисқа вақт ичида ушбу ҳудуд истеъмолчиларининг электр таъминоти қайта тикланади" дейилади вазирлик хабарида.






