АсосийJamiyat

Рейслар ҳафтасига уч марта LOT Polish Airlines томонидан амалга оширилади

'Рейслар ҳафтасига уч марта LOT Polish Airlines томонидан амалга оширилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 13 март санасидан бошлаб LOT Polish Airlines авиакомпанияси томонидан Варшава–Тошкент–Варшава ҳаво қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда. 

Ўзбекистон элчихонасида бўлиб ўтган тадбирда ўтган йили Ўзбекистонга ташриф буюрган польшалик сайёҳлар сони 8 мингтани ташкил этгани ва ушбу кўрсатгични жорий йилда 25 мингга етказиш режалаштирилгани қайд этилди.

Рейслар ҳафтасига уч марта: Варшавадан Тошкентга чоршанба, жума ва якшанба кунлари, Тошкентдан Варшавага душанба, пайшанба ва шанба кунлари Boeing 737 MAX 8 aircraft самолётларида амалга оширилади.

Варшавадан Тошкентга чипта нархи 5,5 миллион сўмдан, Тошкентдан Варшавага 6,8 миллион сўмдан бошланади.

    Бошқа янгиликлар