“Барселона” жамоаси ва “Шахтёр” клуби ҳимоячиси Дарио Срна ўртасидаги музокаралар берк кўчага бориб қолди. Томонлар шартнома муддати борасида келишувга эриша олмаяпти. Бу ҳақда “Championat.com” хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 34 ёшли хорватиялик футболчи “Барселона” таклиф қилаётган “0,5+1” шаклдаги шартнома имзолаш ниятида эмас. Срна каталонияликлар билан 3 йиллик шартнома имзоламоқчи.
“Барселона” Дарио Срнани қишда клуб сафини тарк этадиган Алейкс Видальга ўринбосар сифатида кўрмоқда.





