Италалия чемпионати 13-тур марказий ўйинида Милан шаҳрининг икки клуби — "Милан" ва "Интер" ўзаро баҳс олиб боришди.
Муросасиз кечган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Учрашувнинг 42-дақиқасида Сусо ҳисобни очган бўлса, 53-дақиқада Антонио Кандрева мувозанатни тиклади.
5 дақиқадан сўнг яна Сусо "Милан"ни олдинга олиб чиқди. Учрашув якунида эса Иван Перишич гол киритиб, "Интер"ни мағлубиятдан сақлаб қолди.
"Милан" – "Интер" 2:2
Голлар: Сусо, 42, 58 – Кандрева, 53, Перишич, 90+2
"Милан": Доннарумма – Абате, Палетта, Гомес, Де Шильо – Куцка, Локателли, Бонавентура (Пашалич, 88) – Сусо, Бакка (Мати Фернандес, 71), Ньянг (Лападула, 79).
"Интер": Ханданович – Д`Амброзио, Миранда, Медель (Мурильо, 37), Ансальди (Нагатомо, 65) – Брозович (Йоветич, 75), Мариу, Кондогбия – Кандрева, Икарди, Перишич.
Огоҳлантиришлар: Куцка, Де Шильо – Кондогбия, Ансальди, Йоветич, Перишич.





