"Маэстро" фирмаси раҳбари, продюсер Нажот Агзамов унинг ижодий қарамоғида бўлган уч хонанда Тамила, Амира Алибекова ва Ягоналар билан шартномаларни бекор қилгани хақида расман эълон қилди. Бу ҳақда “Sayyod.com”хабар бермоқда.
“Тамила ва Амира Алибекова лойихалари шатрнома муддати тугагани муносабати билан тўхтатилди. Уларнинг ‘Маэстро’ орқали берилган тахаллуслари хамда барча қўшиқлари фирма заҳирасида қолади. Фақатгина Ягонанинг тахаллуси ва ‘Маэстро’ билан шартнома даврида ёзилган қўшиқларидан фойдаланиш ҳуқуқи унга берилади” — деди Нажот Агзамов.