Бугун, 11 март куни соат 09:25да Навоий шаҳри "Умид" маҳалласи, Ғалаба шоҳ кўчасидаги хонадонлардан бирининг 40 кв.м майдонида ички қисми ҳамда уй жиҳозлари ёнган. Бу ҳақда Навоий вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ёнғиндан яшаш уйининг 20 кв.м майдони сақлаб қолинган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:31 да етиб бориб, 09:34 да ўраб олинган. 09:41 да ёнғин ўчирилган. Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа 4 километрни ташкил этади. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.






