АсосийJamiyat

"Банк оператори" картадаги пулларни ўғирлаб олди

'"Банк оператори" картадаги пулларни ўғирлаб олди'ning rasmi

Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи 29 ёшли К.А. банк картасидаги 11.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни ўша ҳудудда  яшовчи 24 ёшли И.А. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, И.А., жабрланувчи К.А.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини "банк оператори" сифатида таништириб, "СМС" хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиб, жами 11.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, К.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар