Қашқадарёлик “ҳожатбарор” домла қўлга тушди

ЖИНОЯТ 21.11.2016, 16:52
Қашқадарёлик “ҳожатбарор” домла қўлга тушди

У ўқишга киритишни ваъда қилиб 19 млн. 200 минг сўмни олган-у, аммо бунинг уддасидан чиқмаган ва...

Ўқишга киритиб қўювчи "ҳожатбарор"ларнинг найранглари кундалик ҳаётимизга, сўзлашувимизга шунчалик сингиб кетдики, уларнинг хатти-ҳаракатидан фуқароларимиз ҳеч қандай ғайритабиийликни, шубҳа-гумонни сезмайдиган бўлди. “Ҳуқуқ” газетасининг 44-сонида чоп этилган бир жиноий тафсилоти ана шу фикрнинг исботи, дейиш мумкин.

Қарши Давлат университетининг табиий фанлар факультети ўқитувчиси Х.Ҳазратқуловга ҳам университетда ишлаётгани бошқаларни алдашида қўл келди. У миришкорлик Р.Фақиров ва А.Худойбердиевларга университет табиий фанлар факультетининг кимё йўналишига ўқишга киритиб қўйишни ваъда бераётганида тест жараёнида фақатгина билими борларга омад кулиб боқишини унутган эди.

Р.Фақиров ва А.Худойбердиевлар домланинг гапларига ишониб, 19 миллион 200 минг сўм пул беришади. Тест синовлари ўтгач эса улар ўқишга кирганликларига қаттиқ ишонишганди. Бироқ натижа бутунлай бошқача бўлганини кўриб, улар дарҳол домланинг ҳузурига ошиқишди. Х.Ҳазратқулов пулни қайтармаслик учун йигитларни турли баҳоналар билан аврай бошлайди. Йигитлар эса узок вақт домланинг ортидан югуриб, пулларини қайтариб ололмайдилар. Шундан сунг улар бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишади.

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Миришкор тумани бўлими томонидан мазкур ҳолат бўйича Х.Ҳазратқуловга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, суднинг ҳукми билан унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1