Озарбайжон, Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунлари бўйича Боку декларацияси имзоланди.
Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирлари билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида маълум қилган.
У ҳар уч давлатнинг халқаро платформалар доирасидаги қўллаб-қувватланиши сиёсий мулоқотни олға сураётган омил эканини таъкидлади.
“Бугун учрашувимиз якунлари бўйича имзоланган Боку декларацияси муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилади”, - деди Байрамов.