АсосийDunyo

Россиялик шарҳловчи Василий Уткин 52 ёшида вафот этди

'Россиялик шарҳловчи Василий Уткин 52 ёшида вафот этди'ning rasmi

Таниқли шарҳловчи, журналист ва “Эгриси” футбол жамоаси эгаси Василий Уткин 52 ёшида вафот этди. 

Василий Уткин 1990 йилларнинг ўрталарида НТВ ва НТВ-Плус телеканалларининг футбол шарҳловчиси, журналист ва "Футбол клуби" телекўрсатувининг бошловчиси сифатида шуҳрат қозонган. 2010 йил 1 сентябрдан 2015 йил 31 августгача Уткин НТВ-Плус спорт каналларида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. 2018 йил июн ойида Уткин ўзининг YouTube каналида "Футбол клуби" дастурини очган.

У 2004 ва 2005 йилларда "Энг яхши спорт шарҳловчиси" номинациясида ТЭФИ мукофоти совриндори бўлди.

2022 йилда Уткин касалхонага ётқизилгани хабар қилинган эди. Қайд этилишича, журналистнинг ўзи ёрдам сўраб Москва кардиомарказига мурожаат қилган. Уткин уйланмади. Охирги вақтларда унинг соғлиғида муаммолар пайдо бўлгани айтилаётганди. У семизликдан азият чеккан.

    Бошқа янгиликлар