1

Шўртан дарвозабони Шерзод Абдураимовнинг лицензияси қайтариб олиниб, унинг ҳаракати ЎФА қўмитасига оширилди

СПОРТ 04.04.2024, 15:51
Шўртан дарвозабони Шерзод Абдураимовнинг лицензияси қайтариб олиниб, унинг ҳаракати ЎФА қўмитасига оширилди

Аввалроқ, Ўзбекистон ички чемпионатида дарвозабон гол урган футболчига калла қўйиб, рақибининг бурнини синдирдиргани ҳақида хабар бергандик. Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Профессионал лигаси (ЎзПФЛ) муносабат билдирди.

Маълумбўлишича, “Машъал” - “Шўртан” учрашувининг 87-дақиқасидамеҳмонларпосбониШерзодАбдураимовспортчигахосбўлмаганхатти-ҳаракатниамалгаоширган. Уаввалигаўздарвозасиданиккинчиголниўтказибюборган, кейинэсаунинишонлаётган “Машъал” футболчисиИброҳимҒанихоновнингюзқисмигабошибиланзарбабериб, рақибинижароҳатлаган.

“Бу Шерзод Абдураимов билан содир этилаётган номақбул ҳаракатнинг биринчиси эмас. У 2020-йилнинг 1-декабр куни Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Фарғонанинг икки клуби — Нефтчи ва Турон ўртасидаги учрашувда ҳам ўз хулқи билан ёдда қолганди. Беллашувни бошқариб борган ҳакамга ҳужум қилганлар орасида Абдураимов ҳам бўлиб, ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси бунинг учун дарвозабонни 1 йил муддатга футболдан четлатган ва 15 миллион сўм жаримага тортганди”–дейилади хабарда. 

Кеча бўлиб ўтган ўйинда Шўртан футболчиси ўзига нисбатан қўлланилган аввалги санкциядан тегишли хулоса чиқармагани кўринди. Шундан келиб чиқиб, унинг навбатдаги қўпол хатти-ҳаракати ЎФА қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1