АсосийSport

ЕЧЛ. "Реал" сафардан қийин ғалаба билан уйига қайтди

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида “Реал Мадрид” сафарда   “Спортинг” меҳмони бўлди. Унда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Рафаэль Варан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида Адриен Силва пенальтидан ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Ўйин якунига етиб бораётган бир вақтда, яъни, 87-дақиқада  Карим Бензема рақиб дарвозасига иккинчи тўпни киритиб, "Реал"га ғалабани тақдим этди.

"Спортинг" – "Реал Мадрид" 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 29 Варан, 1:1 – 80, пенальти Адриен Силва, 1:2 – 87 Бензема.

"Спортинг" – Руй Патрисиу, Жоау Перейра, Коатес, Рубен Семеду, Зегелар, Вильям Карвалью, Желсон Мартинш, Бруно Сезар (Кэмпбелл, 62), Адриен Силва, Руис (Скелотто, 67), Дост (Андре, 77).

"Реал Мадрид" – Навас, Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело (Коэнтрау, 71), Модрич, Ковачич, Васкес, Иско (Бензема, 67), Бэйл (Асенсио, 58), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Марсело (40), Руис (57), Ковачич (64), Кэмпбелл (90), Андре (90).

Четлатиш: Жоау Перейра (64).

Бошқа янгиликлар