АсосийSport

ЕЧЛ. "Ювентус" сафарда "Севилья"ни ишончли тарзда ютди

Европа чемпионлар лигаси 5-туридан "Севилья" ўз майдонида "Ювентус" футболчиларини қабул қилди. 

Курашларга бой тарзда кечган ўйинда туринликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Пареха ҳисобни очган бўлса, 45-дақиқада Маркизио пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. 

84-дақиқада Бонуччи туринликларни олдинга олиб чиқди. 90-дақиқада Марио Манжукич "Ювентус"га ишончли ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди. 

"Севилья" – "Ювентус" 1:3 (1:1, 0:2)

Голлар: 1:0 – 9 Пареха, 1:1 – 45, пенальти Маркизио, 1:2 – 84 Бонуччи, 1:3 – 90 Манжукич.

"Севилья" – Рико, Меркадо, Пареха, Рами, Нзонзи, Мариано (Краневиттер, 77), Эскудеро, Иборра, Витоло, Васкес, Вьетто (Сарабия, 46).

"Ювентус" – Буффон, Дани Алвес, Ругани, Бонуччи, Эвра (Стураро, 73), Хедира, Маркизио, Пьянич (Кин, 84), Куадрадо (Кьеллини, 87), Манжукич, Алекс Сандро.

Огоҳлантиришлар: Манжукич (25), Васкес (31), Меркадо (37), Хедира (42), Эвра (65), Куадрадо (72), Иборра (90).

Четлатиш: Васкес (36).

Бошқа янгиликлар