1

Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши тўлиқ чекланди

ЖАМИЯТ 09.04.2024, 22:42
Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши тўлиқ чекланди

Жорий йилнинг 9 апрель куни соат 17.00 дан 10 апрель соат 17.00 гача Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади. 

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, чеклов Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтда хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида ўрнатилган.

Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно.

Расмийлар вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрамоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1