1

Кундузи чироқ ёққанлар жаримага тортилмоқда

ЖАМИЯТ 15.04.2024, 08:43
Кундузи чироқ ёққанлар жаримага тортилмоқда

Йил бошидан бери "Ўзэнергоинспекция" томонидан электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш билан боғлиқ 247 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

Маълумот ўрнида, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш (куннинг ёруғ вақтида чироқларни ёқиб қўйиш) ҳолатлари учун жавобгарлик мавжуд.

Бунинг учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан (1 млн. 700 минг сўм) 15 бараваригача (5 млн. 700 минг сўм) миқдорда жарима, агар бу 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМ 15 бараваридан 30 бараваригача (10 млн. 200 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1