АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида спорт курашлари бўйича анъанавий халқаро хотира турнири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати хабарига таяниб, “Оламспорт” маълум қилди.
Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Абдураҳмонов ҳам иштирок этди. Эркин кураш баҳсларининг 74 кг вазн тоифасида гиламга чиққан ҳамюртимиз якунда кумуш медал совриндори бўлди. Абдурахманов финалга қадар мағлубиятсиз етиб борди.
Бекзод олтин медал учун кечган баҳсда америкалик Алекс Диерингерга имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали яна бир мезбон курашчи Мэтт Браунга насиб этди.





