1

Давлат раҳбарининг сўзлари ҳар биримизни сергак торттириши керак — Сенат қўмита раиси

ЖАМИЯТ 16.04.2024, 19:03
Давлат раҳбарининг сўзлари ҳар биримизни сергак торттириши керак — Сенат қўмита раиси

Сал аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг айни пайтда жаҳонда бўлиб турган таҳликали вазият хусусида билдирган фикри тармоқларда кенг тарқалди. 

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбидин Бурханов давлат раҳбари сўзларига муносабат билдирди.

“Ҳақиқатдан бугун жаҳонда нималар бўлаётганини ҳатто сиёсатдан анча йироқ бўлган юртдошларимиз ҳам яхши билишади. Олови ўчмаётган Укаринадаги уруш, мусулмонлар қалбини парчалаётган Ғазодаги қонли вазият, ҳали ҳам паёнига етмаган Сурия, Ироқ воқеалари, Эроннинг Исроилга таҳдиди, дунёнинг турли бурчакларида содир этилаётган қупарувчиликлар... Эҳ афсуски санасангиз саноғига етмайсиз. Энг ачинарлиси бу уруш оловларида болалар нобуд бўляпти, тирик қолганлари ҳам болалик бахти нима эканлигини билмасдан, қалбларида нафарат, қўлларида қурол билан улғайишмоқда.

Аслида атрофимизда таҳликалар кўп, ҳар сонияда фаровон ҳаётимизни барбод қиладиган бузғунчи кучлар таҳдид солиб туради. Фақатгина юрт посбонларининг меҳнати,  мудофаа ва хавфсизлик борасида амалга ошрилаётган ишлар натижасида биз буни ҳатто пайқамаймиз ҳам.

Президентимизнинг айтган фикрлари ҳар биримизни сергак тортишга, тинчлик деган улуғ неъматнинг қадрига етишга ундаши керак”, - дея ёзиб қолдирди сенатор.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1