1

Фарғонадаги автотураргоҳда назоратчи аёл ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди

ЖАМИЯТ 19.04.2024, 13:43
Теглар: Фарғона, жанжал, автотураргоҳ
Фарғонадаги автотураргоҳда назоратчи аёл ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди

Жорий йилнинг 11 апрель куни Фарғона шаҳардаги  “Шодлик Қиргули авто” МЧЖда назоратчи бўлиб ишловчи З.С. (аёл) ҳамда Фарғона-Тошлоқ йўналишида қатновчи ҳайдовчи Б.О. ўртасида ўзаро келишмовчилик ортидан жанжал келиб чиққан. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, жанжалга ҳайдовчининг яқин қариндоши Т.О. ҳам аралашиб, аёлни қўли билан уриб, тан жароҳати етказган. 

Дастлабки тиббий маълумотномага кўра, фуқаро З.С. юз қисмида енгил тўқималарнинг лат ейиши тан жароҳати аниқланган. 

 Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши  қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Фарғонада машина ойналарини синдириб ташлаган шахс узр сўраб чиқди ва у жавобгарликка тортилди (видео)

03.08.2023, 09:23

Куни кеча ижтимоий тармоқларда эркак ўзганинг машинасини катта кўчада тош билан уриб, машинанинг ойналарини синдириб, пачоқлаб ташлагани акс этган видео тарқалди.Маълум бўлишича, фуқаро Ш.С. “Яндекс”...
Фарғонада 4 нафар эркак бир аёлни уриб, жинсий тажовуз қилгани аниқланди(видео)

16.07.2023, 21:49

Интернет ижтимоий тармоқларда Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрланганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.Маълум бўлишича,...
Фарғонада эркак хотини ва қайнотасини пичоқлаб ўлдирди (видео)

29.04.2023, 11:56

Фарғона вилоятида даҳшатли қотиллик юз берди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар қилинди.Маълум қилинишича, эркак ўзининг хотини ва қанотасини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган. Бунга сабаб оилавий келишмовчилик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1