1

Божхоначилар тадбиркордан 69,5 миллион сўм талаб қилди

ЖИНОЯТ 15.05.2024, 18:20
Божхоначилар тадбиркордан 69,5 миллион сўм талаб қилди

Қарши шаҳрида рўйхатдан ўтган хусусий корхонаси ўзига нисбатан божхона органи томонидан салкам 70 млн сўм қўшимча божхона тўлови тўлаш талаб қилаётганлиги, бунинг устига жарима хам ундирилиши белгиланганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилган.

Аниқланишича, тадбиркор 2022 йилда нефть маҳсулотлари импорти билан шуғулланган ва Ўзбекистонга товар етиб келгандан сўнг божхона тўловларини тўлаб, товарни ички бозорда реализация қилган.

Орадан бир йил ўтгандан сўнг тадбиркордан 69,5 млн сўм қўшимча божхона тўлови тўлаш ҳақида талабнома юборилади.

Бундан ташқари, тадбиркор божхона органига тўлов миқдорини камайтириш учун асос бўладиган нотўғри маълумот тақдим қилганликда айбланиб, иш Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига оширилади ва суд томонидан иш бир томонлама кўриб чиқилиб, тадбиркорга МЖТКнинг 227-25-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида жарима қўлланади. Бу қарорни Қашқадарё вилоят суди ҳам ўзгаришсиз қолдиради.

Бироқ Бизнес-омбудсман девони ходимлари кўмагида киритилган шикоят 2024 йил 7 майда Олий суд томонидан кўриб чиқилиб, жарима қўллаш тўғрисидаги қуйи суд қарорлари бекор қилинди,  

Тадбиркор манфаати иқтисодий судларда ҳам ҳимоя қилиниб, 69,5 млн сўм қўшимча божхона тўлови тўланмайдиган бўлди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1