1

Лола концертида илк бор куйлаган “Отмагай тонг”қўшиғининг яратилиш тарихини сўзлаб берди

ШОУ-БИЗНЕС 25.11.2016, 11:42
Теглар: Мусиқа, Шоу-бизнес, Лола Йўлдошева, Концерт
Лола концертида илк бор куйлаган “Отмагай тонг”қўшиғининг яратилиш тарихини сўзлаб берди

Хонанда Лола 21-22-23 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этди. Коцерт дастурида асосан аксарият мухлисларнинг севимли қўшиқларига айланган “Сенга”, “Энди йўқ”, “Хайр”, “Хабар ол”, “Йиғлар осмон”, “Қайтмайди”, “Соғиндим”, “Билмайсан” каби хит тароналар ҳамда “Билмайсан” ва “Отмагай тонг” каби янги қўшиқлар ижро этилди. 

Ўзбек қўшиқчилик санъатининг классик намунаси ҳисобланувчи “Отмагай тонг” таронаси Лола ижросида ўзгача жаранг сочди. Концертнинг биринчи куни Лола бу қўшиқ мазмунига унча мос бўлмаган либосда яъни калта, қора кўйлакда саҳнада кўриниш берган бўлса, кейинги кунлари “Отмагай тонг”ни ижро этаётганда миллий матодан тикилган чопон кийиб олди. Миллий матодан тикилган чопон эса миллий қўшиқни янада бойитди. Хонанда ўзининг Instagram`даги саҳифасида “Отмагай тонг”нинг яратилиш тарихи ҳақида сўзлаб берди. 

“Мен бу манзарани тушимда кўргандим. Ўймакор дарвоза ва ёруғлик. Ғира-шира кўринган шарпа... Мен бир неча йил мобайнида мазкур илоҳий қўшиқни куйлаш ҳақида орзу қилардим. Ва бу ўз вақти келганида юз берди. Мен учун бу шоунинг кулминациясидан ҳам кўпроқ аҳамиятга эга. Бу ушалган орзу...”,—деб ёзади хонанда ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

Шарҳлар

Афғонистондаги тўйда мусиқа янграгани учун 13 киши отиб ташланди

31.10.2021, 17:48

Афғонистоннинг Нангаҳор вилоятида мусиқа тинглаётган тўй меҳмонларига қаратага ҳужум уюштирган. Бу ҳақда Vesti хабар берди. Қайд этилишича, ўзини “Толибон” ҳаракати вакили сифатида таништирган номаълум қуролланган жангарилар...
Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

21.05.2018, 09:33

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...
Лола нега фолчиларни инкор этмади?

29.03.2018, 09:26

Ижод ва оилани бир маромда олиб бораётган хонанда Лола Йўлдошева ноодатий саволларимизга жавоб берди... — Айтишларича сиз... — Ишга нисбатан инжиқ ва талабчанман эканман. Менимча,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1