Ҳар бир она паҳлавондек фарзанд кўришни, унинг дўмбоқ юзу қўлчалари билан фахрланишни орзу қилади. Аммо тиббиётнинг бу борада ўз ўлчамлари бор…
4 килодан ортиқ. Нима учун?..
Бугунги кунда туғилаётган чақалоқлар орасида 10-15 фоизининг вазни 4 килодан ортиқ. Бундай болаларнинг туғилишига қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкин:
Асоратлар
Ҳомиланинг вазни меъёрдан ортар экан, асоратлар ҳам шунга мутаносиб равишда кўпаяди. Бу туғуруқ пайтида қатор хавфларни юзага келтиради.
Чақалоқ йирик вазнли бўлса…
Шифокорларнинг таъкидлашича, ҳаддан ортиқ катта чақалоқнинг ташқи муҳитга кўникиш даври анча мураккаб кечаркан. Кўпинча йирик туғилган чақалоқларда турли салбий ўзгаришлар кузатилади: артериал босим беқарор бўлади, модда алмашинуви издан чиқади, неврологик бузилишлар рўй беради. Бундай болалар қандли диабет, семириш ва аллергияга мойил бўлишади.
Шунингдек…
1. Акушер-гинеколог ҳар гал кўрик пайтида ҳомиладор аёлнинг бачадон туби баландлиги ва қорин айланасини ўлчайди. Қорин айланасининг 100 см.дан катталиги ва бачадон туби баландлигининг 42 см.дан ортиқлиги ҳомиланинг катталигига ишорадир.
2. Агар аёл ҳомиладорлик даврида ҳафтасига 500 граммдан кўп вазн орттирса, ҳомиладорлик даврида 15 кг.дан кўпроқ семирса-ю, унда гестоз аломатлари (шишиш, пешобда оқсилнинг кўплиги, артериал босим ортиши) кузатилмаса, йирик чақалоқ туғилишини тахмин қилиш мумкин.
3. Ультратовуш текшируви боланинг вазни ҳақида аниқ маълумотларни беради. Йирик ҳомиланинг ўлчамлари меъёрдагидан икки ҳафта катта муддатга тўғри келади.
Наргиза Магзумова — акушер-гинеколог, тиббиёт фанлари доктори, профессор: — Ҳомиланинг катталашиб кетиши замонамизнинг глобал миқёсда кузатилаётган ўзига хослигидир. Бизнинг халқимизда эса урф-одатлару миллий ўзига хосликлар таъсирида бу янада авж олмоқда. Маълумки, ҳомиланинг ўсиши 28-ҳафтадан кейин жадаллашади. Бизнинг аёллар эса «болам катталашаяпти, демак, унга кўпроқ озуқа керак», деган фикрда нотўғри овқатланишади. Туғуруқ муддати яқинлашган сари «туғаётганда қувват бўлади» деб, янада кучли таомлар истеъмол қила бошлашади. Натижада ҳомила катталашиб кетади. Қолаверса, бунда камҳаракатлик ҳам ҳал қилувчи роль ўйнайди. Агар ҳомила тушиши хавфи бўлмаса, бўлажак она меъёрий жисмоний ҳаракат қилиб тургани маъқул. Махсус гимнастика машқлари билан шуғулланиш ҳам мақсадга мувофиқ. Аммо бу кўрсатма фақат соғлом ҳомиладорларга тегишли.
Катта ҳомила туғилиш жараёнида аёл ва бола организмига шикаст етиш хавфи бор. Қолаверса, туғуруқдан кейинги аёл организмининг тикланиш жараёни ҳам мураккаб кечади. Бачадоннинг пастга тушиши, қин деворларининг тушиши, қиннинг яхши қисқармаслиги кейинчалик аёлнинг жинсий ҳаётига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу боис 3-3,5 килоли чақалоқлар туғилишини меъёрий ҳисоблаймиз.
Ҳомиладор аёлнинг тиббий саводхонлиги масаласи ҳам муҳим. Аёл она бўлишга тайёрланар экан, ўз танасининг анатомик ва физиологик жиҳатлари ҳақида ҳеч бўлмаса умумий маълумотларга эга бўлиши, оналикка ақл ва масъулият билан ёндашиши керак. Шунингдек, улар шифокор кўрсатмасига беписанд муносабатда бўлишмаса, соғлом фарзанд кўриб, бахтиёр оналик ва севимли ёрлик гаштини суришларига аминман.
Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА
10.05.2024, 15:34
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8 синф ўқувчиси, вояга...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...24.01.2023, 10:05
Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...01.01.2022, 21:48
2022 йилнинг 1 январь куни, соат 17:30 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1448 нафар чақалоқ дунёга келди. Янги йилнинг биринчи кунида туғилган гўдакларнинг 732 нафари ўғил...