Ўзбекистонда 4 ойда 6 329 нафар эгизак туғилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Агентликнинг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилнинг январь-апрель ойларида тирик туғилган эгизаклар сони 6 329 нафарни ташкил этган.
Шундан:
ўғил болалар – 3 209 нафар;
қиз болалар – 3 120 нафарни ташкил этган.






