1

Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФКнинг элит семинарида иштирок этишмоқда

СПОРТ 26.11.2016, 21:45
Теглар: Футбол, Спорт, Ўзбекистон
Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФКнинг элит семинарида иштирок этишмоқда

Келаси мавсумда ОФК ҳамда ФИФА тасарруфига кирувчи ўйинларни бошқариш учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тавсия этилган ўзбекистонлик ҳакамлар ОФКнинг элит семинарига таклиф олишди.

БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этилган ушбу семинарда ўзбекистонлик ҳакамлар ва лайнсменлар учун янги ўқув курслари ташкил этилади. Шунингдек, ҳакамлар мазкур семинарда назарий ҳамда амалий имтиҳонлардан ташқари фитнес-тестлардан ўтишлари талаб этилади. Таъкидлаш жоиз, мазкур фитнес-тестлардан муваффақиятли ўтган ҳакамларгина халқаро ўйинларни бошқариш учун тайинланишлари мумкин.

Таъкидлаш лозим, мазкур семинарда ҳакамларга ОФК ҳакамликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўзбекистонлик Карине Мурадян йўриқчилик қилмоқда.

ОФК элит семинарида иштирок этаётган ўзбекистонлик ҳакамлар ва лайнсменлар рўйхати:

ФИФА реферилари: Равшан Эрматов, Валентин Колваленко, Шерзод Қосимов, Ильгиз Танташев, Азиз Асимов. 

ФИФА лайнсменлари: Жаҳонгир Саидов, Абдуҳамидилло Расулов, Маъмур Саидқосимов, Руслан Серазетдинов, Андрей Цапенко, Алишер Усмонов, Хусниддин Шодмонов.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1