Кинематография агентлигига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати хабар берди.
Агентлик директори лавозимида ишлаб келган Фирдавс Абдухолиқов бошқа ишга ўтганлиги сабабли Кинематография агентлигида Шуҳрат Ризаев раҳбар сифатида фаолиятини бошлади.
Шуҳрат Ризаев 2017 йилдан буён Кинематография агентлигида директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаяпти.






