IT соҳасида хотин-қизларнинг ролини ошириш мақсадида Оққўрғон туманида “GAP” аёллар IT-клубининг навбатдаги учрашуви ташкил этилди
Спикерлар хотин-қизлар учун IT соҳасидаги берилаётган имкониятлар, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ҳамда уларнинг рақамли саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар мавзусида сўз юритишди ва иштирокчиларнинг саволларига керакли жавоблар беришди.
160 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этган ушбу учрашув, турли хил мавзуларда дебатлар, савол-жавоблар, шунингдек, my.gov платформасидан фойдаланиш йўриқномаси, бепул таълим олиш учун фойдали ҳаволалар, IT соҳасидаги касблар ҳақида тушунчалар, қўл телефондан тўғри фойдаланган ҳолда хотин-қизлар учун яратилган имкониятлар ҳақида тушунчалар билан бўлишилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида иштирокчилар кичик ideaton мусобақаларда иштирок этишди.
Таъкидлаш лозимки, GAP лойиҳаси доирасида нафақат офлайн учрашувлар, балки, менторлик дастурлари, вебинар, семинар, ideaton ва бошқа тадбирлар ҳам ўтказилиб борилмоқда.
Маълумот учун: GAP аёллар IT клуби Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббусида IT Парк ҳамкорлигида 2022-йилда ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади – IT соҳасига мамлакат хотин-қизларини жалб қилиш ва уларнинг соҳадаги улушини кўпайтиришдан иборат.






