АсосийJamiyat

Деҳқонлар етиштираётган пиёз сотилмай қолаяпти(ми)

'Деҳқонлар етиштираётган пиёз сотилмай қолаяпти(ми)'ning rasmi

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда пиёз нархи тушиб кетганлиги, хусусан, Сурхондарё вилоятида фермер хўжаликлари ва деҳқонлар томонидан етиштирилган пиёз маҳсулоти сотилмаётгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда айланмоқда. Ҳолат юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди

Ҳисоб-китобларга кўра, вилоятда эртаки пиёз 2024 йил ҳосили учун барча тоифа хўжаликларида жами 21,2 минг гектар ер майдонларида етиштирилган бўлиб, 2023 йилга нисбатан 4,7 минг гектар ёки  128,5 фоизга кўп экилган.

Май ва июнь ойларида жами 650,5 минг тонна, ўтган йилга нисбатан  256 минг тонна кўп пиёз ҳосили олинган.

2024 йил апрель ойининг 2 ярмидан бошлаб пиёз ҳосилини йиғиб олиш бошланди ва пиёзнинг ўртача нархи далада 2200 сўмни, чакана савдода 3000 сўмни ташкил этди.

Пиёз маҳсулотининг нархи асосан май ойининг 2-ярмидан то ҳозирги кунга қадар деҳқон даласида 500 сўмгача, чакана савдода ўртача 1400 сўмни ташкил этди. Бунга асосий таъсир этган омил маҳсулотнинг пишиқчилик даврига тўғри келганлигида бўлмоқда.

Йиғиштириб олинган пиёз  маҳсулотларини сифатли сақлаш, қайта ишлаш ва ички ҳамда ташқи бозорларга йўналтириш бўйича вилоятда жами 176 та 108 минг тонна қувватдаги сақлаш сиғимлари, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 168 минг тонна бўлган 24 та мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналари  (шундан қуввати 33 минг тонна бўлган 6 та корхонада қуритиш технологиялари мавжуд бўлиб)  фаолият юритиб келмоқда. Мисол учун Денов туманида 2024 йил ҳосили учун барча тоифа хўжаликларида 55 минг 876 тоннадан зиёд пиёз маҳсулотлари олинган. Бу 2023 йил ҳосилига нисбатан 10 минг тонна кўп.

Ушбу  туманда пиёз маҳсулотини сақлаш учун жами 36 та 16 минг 900 тонна қувватдаги, шундан 26 та 9 минг 900 тонна сиғимга эга замонавий музлаткич ва 10 та 7 минг тонна сиғимга эга оддий омборхоналар мавжуд.

Пиёз экспорти. Сурхондарё вилояти бўйича жорий йил январь-июнь ойлари давомида республикада фаолият кўрсатиб келаётган экспортёрлар томонидан  69,3 тонна ёки 17,8 млн долларлик пиёз экспорти (2023 йилнинг шу даврига нисбатан 54 минг 635,5 тоннага ёки 4.7 баробарга кўп) амалга оширилган.

Пиёз маҳсулоти асосан Россия, Украина, Латвия, Қозоғистон, Афғонистон ва бошқа давлатларга бир килограмм учун ўртача 0,15-0,3 АҚШ долларидан экспорт қилинмоқда.

Ўзбекистондан импорт қилинаётган эртаки пиёзнинг биринчи партиялари 18-19 майдан бошлаб Қозоғистонга 0,16 доллардан етказиб берилди.

Пиёз нархи Украина бозорида икки ҳафта олдинги 25-30 гривна/кг (0,64-0,75 долл)га нисбатан 20-28 гривна/кг (0,50-0,70 долл)гача арзонлашди.

Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ҳамда  Озарбайжондан пиёз етказиб бериш ҳажмининг ортиши, сифатли пиёз сегментида нархнинг пасайишига олиб келмоқда ҳамда бозорда пиёз ҳаддан зиёд кўплиги кузатилмоқда.

Янги Қўйлиқ деҳқон бозори – “Фоод ситй” савдо мажмуасида 2024 йил 1 июнь ҳолатига пиёзнинг ўртача нархи 1400 сўмни  ташкил этган.

Савдони ривожлантириш. Ички ва ташки бозорларга маҳсулотларни етказиб бериш ва бирламчи қайта ишлаш бўйича вилоятнинг фермер ва деҳқон хўжаликларида ҳамда аҳоли томорқаларида 2024 йил ҳосилидан етиштирилган пиёз маҳсулотини қабул қилиш манзилгоҳлари ташкил этилди.

Ҳозирги кунда “BLESS S.R” МЧЖ ҳамда "AGRO SUN ENERGY" МЧЖ томонидан 5 минг тонна қиймати 2,7 млн долларлик  пиёз маҳсулотларини Россия давлатига экспорти амалга оширилди.

Шунингдек, вилоятда етиштирилган пиёз маҳсулотларини катта ҳажмда "GOLD DRIED FRUITS EXPORT" МЧЖ томонидан фермер ва деҳқон хўжаликларидан олиш бўйича  келишувга эришилди ва тайёрлов ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Сурхондарё вилоятидаги тадбиркорлар томонидан етиштирилган пиёз маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларга етказиш юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мисол учун Денов тумани Бобур маҳалласида яшовчи фуқаро Р. Турсуновнинг 1,5 гектар майдондаги 100 тонна, Навбаҳор маҳалласида яшовчи фуқаро С.Бўриевнинг 1 гектар майдондаги 75 тонна, R.Ashurovaning 0,15 гектар ер майдонидаги 10 тонна, O.Tovoshorovaning 0,15 гектар ер майдонидаги 8 тонна, С. Халиловнинг 2.5 гектар майдондаги 180 тонна пиёз маҳсулотлари экспортга ва ички бозорга йўналтирилишида амалий ёрдам берилди.

Бунда улгуржи савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлар томонидан деҳқоннинг даласидан пиёзнинг калибри ва қадоқланишидан келиб чиқиб, 400-600 сўмдан сотиб олмоқда.

Ушбу тадбиркорларнинг пиёз маҳсулотлари ер майдонларидан йиғиштириб олингандан сўнг,  ерёнғоқ ва серҳосил маккажўхори экинлари етиштирилиши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар