1

“Локомотив” ҳам, “Насаф” ҳам кубок баҳсларида бир мартадан зафар қучишган

СПОРТ 28.11.2016, 10:10
Теглар: Футбол, Спорт, Ўзбекистон
“Локомотив” ҳам, “Насаф” ҳам кубок баҳсларида бир мартадан зафар қучишган

Тошкентнинг “Локомотив” клуби Ўзбекистон Кубоги-2016 ярим финалида икки ўйин натижасига кўра “Бунёдкор”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, мамлакат кубоги финалига йўлланмани қўлга киритди.

Шу тариқа, “Темирйўлчилар” ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон кубоги финалида ўйнайдиган бўлишди. Финалда эса “Локо”га кубокнинг амалдаги соҳиби – Қаршининг “Насаф” жамоаси рақиблик қилади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Насаф” ўтган йили “Бунёдкор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор кубокка эга чиққан эди. Қизиқ жиҳати шундаки, “Локомотив” ҳам ўз ҳисобида ҳозирча ягона бўлиб турган мамлакат кубогига икки йил аввал айнан “Бунёдкор”ни мағлуб этган ҳолда эришганди. Шу тариқа, кубок беллашувларида бир мартадан зафар қучган икки клуб бу сафар ўзаро баҳс юритишади.

Финалчиларнинг Ўзбекистон кубогини қўлга киритган йили:

“Локомотив” – 1 марта (2014 йил)

“Насаф” – 1 марта (2015 йил)

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви 30 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1