Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида 2,8 млн. нафардан зиёд чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Уларнинг сафар мақсадлари қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш — 2 млн. 237,4 минг,
- сайёҳлик — 426,5 минг,
- хизмат юзасидан — 68,4 минг,
- тижорат — 51,5 минг,
- даволаниш — 46,2 минг,
- ўқиш — 7,4 минг нафар.






