1

Энди автомобилни тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ишончнома онлайн тарзда ҳам берилади

ЖАМИЯТ 01.07.2024, 15:06
Энди автомобилни тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ишончнома онлайн тарзда ҳам берилади

Ўзбекистонда учта нотариал хизмат тури "Электрон нотариус" порталида онлайн форматга ўтказилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар қилди.

Қайд этилишича, автомототранспорт воситасини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) ишончномаси нотариал идорага бормасдан ҳам берилиши мумкин.

Бундан ташқари, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан, кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиш учун хотин (эр)нинг розилик аризасини нотариал тасдиқлаш онлайн форматга ўтказилади.

Шунингдек, ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганини шаҳодатлашни видеоконференция орқали (онлайн) нотариал расмийлаштириш мумкин бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1