АсосийСпорт

Баҳодир Жалолов WBC рейтингида яна кўтарилди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи июль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

'Баҳодир Жалолов WBC рейтингида яна кўтарилди'ning rasmi

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) июль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Ушбу рўйхатдан 8 нафар боксчимиз жой олган:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан 1 поғона кўтарилиб, 9-ўринга жойлашди;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб, 14-ўринда;

Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдаги каби 8 -ўринни банд этган бўлса, Жаҳонгир Расулов 4 поғона юқорилади ва 27-ўринни эгаллади;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов ўтган ойдаги каби 28-ўринни банд этди;

Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров ўтган ойдагидан 4 поғона пастлаб, 34-ўринга жойлашди;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги сингари 5-ўриндан жой олди.

    Бошқа янгиликлар