Бой бўлишнинг 7 сири

СУҒДИЁНА 30.11.2016, 13:40
Теглар: Доллар, Бойлик
Бой бўлишнинг 7 сири

Тез ва осонгина бойиб кетишни ким ҳам истамайди дейсиз. Пулга бахтни сотиб олиш мумкин эмасдир, лекин рўзғори тўкис, фарзандлари ва яқинлари ҳеч бир нарсага муҳтож бўлмай яшаётган инсонлар ўзини бахтсиз санамаслиги аниқ. Шу сабабдан бадавлат бўлишга ёрдам берадиган айрим тавсиялар билан бўлишмоқчимиз!

1. Омадга ишонинг! Фикрлар моддийлашуви бор гап, «Мен бахтлиман, ҳеч кимдан кам жойим йўқ. ҳеч бир нарсага муҳтож эмасман» деб ўйлашни канда қилманг. Негаки, бир кун келиб, улар, албатта, ҳақиқатга айланади.

2. Эҳтиёжларингизни қондиришдан ортиб қолган пулни бирор бир фойда келтирадиган жабҳага йўналтиринг. Масалан, бирор бир кўчмас мулк сотиб олинг. Ундан тўғри ва унумли фойдаланиш натижасида қўшимча маблағ топишингиз, шубҳасиз.

3. Барча банкларда турли фоизли омонат кассалари мавжуд бўлиб, улардан ўзингизга маъқулини танлаб, оз миқдорда бўлса-да пул қўйинг. Ойма-ой пулингиз миқдорининг кўпайиб бориши сизни қувонтиради.

4. Иқтисод қилиш ҳам бир санъат! Харид қилишингиз керакми, қўлингизда, албатта, фақатгина зарур маҳсулотлар рўйхати бўлсин. Кераксиз, уйнинг бир бурчагида чанг босиб ётадиган буюмларни сотиб олишдан тийилинг. Унга сарфланган маблағни бошқа бир фойдали томонга йўналтириш мумкин.

5. Ишингизни сидқидилдан бажаринг. Меҳнаткаш ходим ҳаммага керак. Бу хизмат пиллапояларидан кўтарилиш билан бирга ойлик маошингизнинг ошишига хизмат қилади. Кўнглингизга яқин бўлмаган ишда фаолият юритиб, катта маош олсангиз ҳам, бу пуллар сизни қувонтира олмаслиги мумкин.  

6. Тадбиркорлик билан шуғулланиб кўринг. Тўғри, бу қийин иш, лекин уни уддалай оласиз. Бунинг учун бироз билим ва бошқариш қобилияти зарур бўлади. Тажрибаси бор ва ишончли инсонлардан маслаҳат олиш зарар қилмайди.

7. Турли қинғир ва ноқонуний йўллар билан пул топишга қизиқа кўрманг! Бундай ишларнинг охири вой бўлади. Лоторея ўйинлари ҳам ҳар доим кутилган натижани беравермайди, шуни ҳам унутманг.

Шарҳлар

Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошди

14.09.2021, 17:36

Марказий банк 15 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Бу ҳақда Марказий Банк Матбуот хизмати маълум қилди.Унга кўра, долларнинг расмий курси 34.93...
Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошди

30.08.2021, 16:13

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.Унга кўра, долларнинг расмий курси 1.29 сўмга ошди ва бир доллар 10 653.18 сўмни ташкил...
Ўзбекистонда долларнинг сўмга нисбатан қиймати тушди, евро эса қимматлашди

16.08.2021, 17:03

Марказий банк 17 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси 23,00 сўмга пастлаб, 10 660,00 сўмга етди.Евро курси...
Ўзбекистонда доллар яна ошди, евро арзонлашишда давом этмоқда

11.08.2021, 16:16

Марказий банк 12 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси +9,03 сўмга юқорилаб, 10 660,03 сўмга етди.Евро курси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1