1

Гинеколог кўригидан ўтиш учун 6 сабаб

СУҒДИЁНА 30.11.2016, 15:44
Теглар: Саломатлик, Аёл, Тиббиёт, Касаллик
Гинеколог кўригидан ўтиш учун 6 сабаб

Баъзи аёллар ҳайз циклининг бузилиши, бел ва киндик остидаги оғриқ, оқчил (молочница)ни одатий ҳолдек қабул қилишга ўрганиб қолишган. Гўёки шундай бўлиши керакдек. Тана «шифокорга бораман» деб «SOS» хабарини берганида унга қулоқ тутинг.

Тосдаги оғриқлар

Овуляция тухумдонлар атрофида кучли оғриқларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳайз даври ўртасидаги оғриқ ҳолати кўпчилик аёлларга таниш. Мунтазам ёки вақти-вақти билан безовта қилувчи оғриқ 2-3 кун ичида ёки оғриқсизлантирувчи дорилар ёрдамида ўтиб кетади. Лекин тосдаги безовталик сурункали тус олса, гинеколог кўригидан ўтиш тавсия этилади. Бундай вазиятда:

  • эндиометриоз ва бачадондаги хавфсиз миомага қарши текширтириб кўринг.
  • Кучли оғриқ маълум вақт оралиғида тўхтаб, қайта бошланаверса, «Тез ёрдам» чақиринг. Кўпинча оғриқнинг бундай белгилари тухумдон кистаси ва унинг шикастланишида кузатилади.
  • Оғриқ бир неча марта тўсатдан хуруж қилса, тухумдон буралиб қолган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда аъзо етарли даражада қон билан таъминланмайди. Томирларнинг сиқилиши юзага келганда инфекция тушса, перитонит касаллигига айланиб кетиш хавфи бор. Баъзан кўнгил айниши, қайт қилиш кузатилади.
  • Қон кетиши билан бирга намоён бўладиган тосдаги оғриқ бачадон ташқарисидаги ҳомиладорликдан дарак бериши мумкин. Бунда уруғланган тухум ҳужайра бачадон бўшлиғига эмас, балки бачадон найига мустаҳкамланаётган бўлади. Зудлик билан гинеколог кўригидан ўтиш лозим.

Тосдаги оғриқ тухумдонлар саратонининг аломати ҳисобланмайди. Қорин дам бўлиши, қабзият ва тухумдонлар атрофида босим кучайиши 2 ҳафта давомида безовта қилса, шифокор кўригидан ўтиш маслаҳат берилади.

Қон кетиши

Агар оз-оздан бўлса-да 1-2 ой давомида сабабсиз қон кетиши кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Жинсий балоғат ёшига қадар ва ҳомиладорлик давридаги ҳар қандай қон кетишида гинеколог кўригидан ўтиш лозим.

  • Ҳомиладорликка қарши таблеткалар қон кетишини келтириб чиқариши мумкин. Бу унчалик хавфли эмас, бироқ шифокор билан дорини алмаштириш ҳақида маслаҳатлашиш керак.
  • Катта ёшли аёлларда менопаузадан аввал кузатилади. Бу нормал ҳолат.
  • Қалқонсимон без фаолияти бузилса, ҳайз циклида ўзгариш бўлади. Эндокринологга мурожаат қилинг.
  • Ҳар жинсий яқинликдан сўнг қон кетиши кузатилса, сўзак ёки хламидиоз инфекциялари натижаси бўлиш эҳтимоли бор.
  • Менопаузадан кейинги қон кетиши бачадон саратони аломатларидан бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда кечиктирмасдан шифокор кўригидан ўтиш зарур, шундагина аниқ ташхис қўйилади. Тухумдонлар саратонидан фарқли равишда уни эрта аниқлаш ва даволаш имконияти бор.

Ажралмалар

Ҳар бир аёл қандай ажралмалар нормал ёки ноодатий эканлигини фарқлай олиши зарур. Баъзан ўткир ҳидли, одатдагидан кўпроқ, қичишиш ва ачишиш кузатилиши, рангининг ўзгариши, қон билан келишини ноодатий дейиш мумкин. Жинсий йўл билан юқувчи аксарият касалликларнинг биринчи белгиси ажралмалар ҳисобланади. Эътиборли бўлиш зарар қилмайди. Турғун, рангсиз ва кўп келаётган ажралма камдан-кам учрайдиган бачадон найи саратони белгиси ҳисобланади.

Қичишиш

Одатда бу жиддий касаллик аломати эмас. Кўпинча унга атир совундан кўп фойдаланиш сабаб бўлади. Аёлларга болалар совуни ёки интим гигиена учун махсус гелдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

  • Қичишиш ва жинсий аъзолар териси рангининг ўзгариши кузатилса, шифокорга кўриниш зарур. Бу темиратки касаллигининг белгиси бўлиши мумкин. Кўпинча у билан ёши катта аёллар азият чекади.

Қичишиб, тери кўчганда саратон ўсимталарига таҳлил топшириш тавсия этилади.

Вагинал қуруқлик

Бу муаммо кўпинча эмизикли гўдаги бор аёлларда учрайди. Баъзида боласини эмизаётган аёлларда овуляция жараёни ўз-ўзидан вақтинча тўхтайди. Бунинг натижасида вагинал қуруқлик юзага келади. Вақт ўтиб, овуляция ўз ҳолатига қайтганида бу муаммо йўқолиб кетади. Жинсий яқинликнинг оғриқли бўлиши албатта шифокорга мурожаат этиш учун жиддий асос.

Климаксдан сўнг аёллар организмида эстроген миқдори камаяди, шу сабабли вагинал тўқималар ўлиши ёки юпқалашиши кузатилади. Жинсий йўл билан юқувчи касалликлардан ҳимояланиш қобилияти аста камайиб боради. Шифокор бундай ҳолатларда керакли тавсияни бериб, таркибида эстроген бўлган мазь, таблеткалар буюриши мумкин.

Яра ва шишлар

Баъзи аёлларнинг чов қисмида киста ва юмшоқ фиброма ривожланади. Бу ҳомиладор аёлларда учрайдиган жинсий аъзоларнинг варикоз ҳолатини эслатади. Тик турган ҳолатда бу шишлар аёлни кўпроқ безовта қилади. Улар аниқланган вақтидаёқ даволанса, асорат қолдирмайди.

Бироқ жинсий аъзолардаги яраларга жиддий қараш лозим. Улар герпес ёки саратон белгиси бўлиши мумкин. Қаттиқ шишлар, сўгал, вақти билан рангини йўқотувчи қизил-ясси яралар саратон ўсимтаси аломатлари ҳисобланади.

ДИЛНОЗА тайёрлади

 

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
Наманганда россиялик олим “Темир дафтар”га киритилган беморларни бепул даволамоқда

04.06.2021, 17:58

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги  И. Мечников номидаги Шимолий-шарқий давлат тиббиёт университети клиникаси эндоваскуляр хирургия бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Александр Каледин томонидан 2016 йилда беморнинг...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1