АсосийЖамият

Ўзбекистон 2016 йилдан 2023 йилга қадар ҳуқуқ устуворлиги энг тез яхшиланган давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллади

Республиканинг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичлари, уларнинг жамият ҳаётидаги тутган ўрни ҳақида маълумот берилди.

'Ўзбекистон  2016 йилдан 2023 йилга қадар ҳуқуқ устуворлиги энг тез яхшиланган давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллади'ning rasmi

Ўзбекистон 2016 йилдан 2023 йилга қадар ҳуқуқ устуворлиги энг тез яхшиланган давлатлар орасида 8,9 фоиз ўсиш кўрсаткичи билан биринчи ўринни эгаллаган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълумот берди.

Ҳозирги кунда, жаҳон миқёсида мамлакат имиджи қандай эканлигини билиш ҳамда давлатнинг ривожланиш тенденцияларини дунё мамлакатлари билан солиштириш ва объектив баҳолашнинг энг самарали воситаларидан бири халқаро ташкилотлар, хорижий ноҳукумат ва айрим тижорат ташкилотлари томонидан тузиладиган халқаро рейтинг ва индексларни ўрганишдир. Қуйида айрим сиёсий ҳуқуқий соҳадаги устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичлар ҳамда амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот берамиз.

 Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторлари – 

30 дан opтиқ мустақил манбалар асосида 213 та мамлакатда давлат бошқаруви сифати ва самарадорлигини глобал даражада ўрганишга доир 6 та мустақил индикаторлардан ташкил топган. 

2023 йил сентябрда эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистон мустақил индикаторларнинг 3 таси яъни, Зўравонлик ва терроризмнинг мавжуд эмаслиги ва сиёсий барқарорлик, Коррупцияни тийиб туриш ҳамда Ҳуқуқ устуворлиги индикаторлари бўйича кўрсаткичларни яхшилашга эришди.

“Жаҳон одил судлов лойиҳаси” (World Justice Project) халқаро ноҳукумат ташкилотининг Ҳуқуқ устуворлиги индекси – ҳуқуқ устуворлиги соҳасидаги маълумотларни экспертлар ва аҳоли ўртасида ўтказиладиган сўровлар орқали тадқиқ этиб, 8 та индикатор ва 44 та субиндикатор бўйича долзарб маълумотларни акс эттиради.

2023 йил октябрда эълон қилинган Ҳуқуқ устуворлиги индексида дунёнинг 142 та давлати орасида Ўзбекистон 78-ўринни эгаллади. 

Таъкидлаш лозимки, 2016 йилдан 2023 йилга қадар мамлакатимиз ҳуқуқ устуворлиги энг тез яхшиланган давлатлар орасида 8,9 фоиз ўсиш кўрсаткичи билан биринчи ўринни эгаллаганлиги эътироф этилди. 

“Transparency International” халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан эълон қилинган Коррупцияни қабул қилиш индексида давлатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ижобий баҳоланмоқда.

Индекснинг 2023 йилги нашрида Ўзбекистон 180 та мамлакат орасида 121-ўринни эгаллаб, ўз кўрсаткичларини 2022 йилга нисбатан 5 поғонага яхшилади.

Шунингдек, мамлакатимиз “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузиладиган Матбуот эркинлиги индексининг 2023 йил якунлари бўйича эълон қилинган ҳисоботида 180 та давлат ичида 148-ўринни эгаллади. 

Ўтказилган таҳлилларга кўра, Ўзбекистоннинг сиёсий – ҳуқуқий соҳадаги рейтинглардаги ўрнини яхшилаш учун парламент назоратини янада кучайтириш, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги фаоллигини ошириш, қонун ҳужжатлари нормаларининг аниқ ва бир хилда амалга оширилишини таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, журналистларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда шаффофлик механизмларини янада самарали йўлга қўйиш талаб этилади.

Халқаро рейтинглар ва индексларда мамлакатимиз ўрнини мустаҳкамлашга давлат даражасида эътибор қаратилиб, бу борада ҳуқуқий ва институционал асослар такомиллаштирилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳада парламент назоратини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сон Фармони қабул қилинди.

 Унга кўра:

 - ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни яхшиланиши тўғрисидаги миллий маърузани муҳокама қилиш тартиби жорий этилиши;

 - Олий Мажлис Сенати томонидан устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг рўйхатини тасдиқланиши ва тегишли халқаро рейтинг ҳамда индексларга мутасадди вазирлик ва идоралар бириктирилиши;

- мутасадди вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари Олий Мажлис Сенати томонидан белгиланган устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрни яхшиланиши, шунингдек, устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришилиши учун шахсан масъул ҳисобланиши;

- 2025 йилдан бошлаб республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан бири сифатида уларнинг устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилашга қаратилган фаолияти белгиланиши қайд этилди.

Фармонга мувофиқ Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг янгиланган таркиби, унинг вазифалари ҳамда халқаро рейтинг ва индексларнинг устувор соҳалари тасдиқланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини мониторинг қилиш ва баҳолаш миллий тизими жорий қилинди, ўзини ўзи баҳолаш учун устувор халқаро рейтингларнинг мезонлари ва индикаторлари асосида миллий индекслар ишлаб чиқилмоқда.

Мамлакат ҳудудларида ҳуқуқ устуворлигини ҳолатини баҳолаш ва яхшилашнинг самарали механизми сифатида Бутунжаҳон одил судлов лойиҳаси методологияси асосида “Ҳуқуқ устуворлиги” автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилган. Бу тизим орқали ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси аниқланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган бекатлар номи маълум бўлди'ning rasmi

Жамият 21.11.2024 22:41

Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган бекатлар номи маълум бўлди

4 та метро бекатида ҳожатхоналар қурилишининг 1-босқичи бошланган.

'Фирибгарлар телеграм орқали шахсий маълумотларга ҳужум қилмоқда'ning rasmi

Жамият 21.11.2024 22:24

Фирибгарлар телеграм орқали шахсий маълумотларга ҳужум қилмоқда

Киберхавфсизлик маркази аҳолини огоҳликка чақирди.

'Тошкентда 2 нафар сохта Ички ишлар органи ходими ушланди'ning rasmi

Жамият 21.11.2024 21:41

Тошкентда 2 нафар сохта Ички ишлар органи ходими ушланди

Ушбу шахсларнинг ёнидан кучли таъсир қилувчи моддага ўхшаш дорилар ҳам топилган.

'Президент Россия делегациясини қабул қилди'ning rasmi

Жамият 21.11.2024 19:49

Президент Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда икки томонлама кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

'Ёшларнинг спорт билан шуғулланишига шароитлар кенгайтирилади'ning rasmi

Жамият 21.11.2024 18:04

Ёшларнинг спорт билан шуғулланишига шароитлар кенгайтирилади

Президент ёшларни спортга жалб этишга оид тақдимот билан танишди.

'Фарғона халқаро аэропортида самолётларни қабул қилиш вақтинча чекланди'ning rasmi

Жамият 21.11.2024 17:55