31 июль соат 23:50 дан 5 август 22:00 гача HET BILLING дастури ишга туширилиши муносабати билан электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга оширишда маълумотларни қайта ишлаш маркази серверларида техник носозликлар юзага келиши мумкин. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ хабар берди.
Шахсий ҳисобнинг ҳолати тўғрисида маълумот олишда ҳам узилишлар бўлиши мумкин.
“Ушбу даврда дебиторлик қарзи бўлган истеъмолчиларни тармоқдан автоматик равишда узиб қўйиш кўзда тутилмаган”, — дейилади компания хабарида.