АсосийЖамият

Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

“Олот” ва “Бухоро аэропорти” чегара божхона постларида умумий қиймати 501 млн сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишлар тўхтатилди.

'Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

“Олот” божхона постида Туркманистондан келган фуқаро тўхтатилди. Унинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотгани сабаб чуқурлаштирилган кўрикка йўналтирилди. Замонавий сканерлаш ускуналари ёрдамида эркак ўз танаси ичида оғирлиги 310 грамм бўлган заргарлик буюмларини яширгани аниқланди.

Шунингдек, “Бухоро аэропорти” божхона постида Туркиядан келган йўловчи текширилганда, унинг багажидан божхона божсиз олиб кириш меъёридан ортиқ — 108,3 грамм заргарлик буюмлари топилди.

Барча тақинчоқлар мусодара қилиниб, вақтинча сақловга қўйилди. Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:24

    Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.

    'Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ

    ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар онкологиясидаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида эътироф этди.

    'Қўшни давлатдан 24 килодан ортиқ “гашиш” олиб киришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11

    'Фарғонада шифокор беморга нега тиббий ёрдамни кўрсатмади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:09

    Фарғонада шифокор беморга нега тиббий ёрдамни кўрсатмади?

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида яшовчи фуқарога етарли даражада тиббий ёрдам кўрсатилмагани юзасидан мурожаат тарқалди.