Тошкентда маданий мерос объектлари ҳолати бўйича мониторингнинг илк куниёқ жиддий қоидабузарликлар аниқланди.
28 та объект кўздан кечирилиб, айримларида ноқонуний ўзгартишлар ва эътиборсизлик ҳолатлари қайд этилди.
Текширувларда фасадларнинг ифлослангани, рухсатсиз таъмирлаш, реклама баннерлари ўрнатиш ҳолатлари очилди.
Навоий кўчасида ноқонуний ишлар тўхтатилиб, ер қазиш бекор қилинди, баннерлар олиб ташланди.
Масъулларга камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди, қонунбузарларга нисбатан чоралар кўрилади.






