АсосийЖамият

Ўзбекистонда "Seeds for the future" дастурининг биринчи қадамига старт берилди

"Seeds for the future" дастури доирасида очилиш маросими ўтказилди.

'Ўзбекистонда "Seeds for the future" дастурининг биринчи қадамига старт берилди'ning rasmi

Бугун 12 август куни Тошкент шаҳрида жойлашган Рақамли технологиялар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Huawei компанияси, ИТ-таълим уюшмаси ҳамда Яқин шарқ ва марказий Осиё таълим муассасалари кўмагида ИТ соҳасига қизиқувчи бутун дунё ёшларини бир жойга жамлаган "Seeds for the Future 2024" лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимини Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникациялар вазири Шерзод Шерматов катта мамнуният ила Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдан келган ёш истеъдодларни қутлаган ҳолда тадбирни тантанали равишда очиб берди. AКТ ҳақидаги билимларини янада оширишга ҳамда рақамли ҳамжамиятни ривожлантиришга қаратилган тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги вазири, Ҳуаwеи компанияси вице-президенти, Озарбайжон, Баҳрайн, Иордания, Ироқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Қатар, Қувайт каби давлатлардан ташриф буюрган профессорлар, експертлар, 14 та мамлакатнинг йетакчи университетларидан 150 нафар чет еллик талабалар, 15 нафар ўзбек талабалари, журналист ва блогерлар иштирок етишди. Тадбир давомида Рақамли технологиялар вазирлиги вазир ўринбосари Рустам Каримжонов, Huawei Яқин Шарқ ва Марказий Осиё жамоатчилик билан алоқалар бўйича вице-президенти жаноб Дюк Чжан, Aтроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти илмий ёрдамчиси Нуридддин Саматов, Дубай муҳандислик коллежи ва ИТ университети декани Вотиқ Мансурлар турли мамлакатлардан ташриф буюрган талабалар томонидан берилган бир қанча қизиқарли саволларга ўз фикрларини билдириб ўтишди. 

Тадбир давомида биз Рақамли Технологиялар вазирлиги вазир ўринбосари Рустамжон Каримовнинг фикрлари билан қизиқдик. “Seeds for the Future” тадбири Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилмоқда. Бу тадбир Huawei компанияси томонидан ИТ соҳасига қизиқувчи ёшларни бирлаштиради ва ҳар йили ҳар хил мамлакатда ўтказилиб келинади. 2023-йилда Қатарда ўтказилган тадбирда ўзбекистонлик ёшлар 2-ўринни егаллаганлиги сабабли бу йилги тадбирга Ўзбекистон мезбонлик қилаябди. Унда турли давлатдан ташриф буюрган ёшлар ўзларининг янги, инновацион ғояларини тақдим етишадиб шундан сўнг лойиқ топилганлари молиялаштирилади. Aлбатта тадбирдан кўзланган мақсад ғалаба қозониш емас балки 15 та давлатдан ташриф буюрган талабалар ўртасида алоқа ўрнатиш ва келажакда уларни муваффақиятга еришишига ёрдам бериш. Лекин бу йил “Seeds for the Future” лойиҳасига ўзбекистон мезбонлик қилаётганлиги сабабли ўзбек талабаларидан ғалаб кутябмиз” - дейди вазир ўринбосари.

10 кун давом етиши режалаштирилган тадбирда талабалар AКТ инновацияларини чуқур ўрганиш ва соҳа мутахассислари билан ҳамкорлик қилиш билан бирга, маданиятлараро алоқаларни ўрнатиш учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига ҳамда Самарқанд вилоятига ташриф буюришлари реежалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар