АсосийЖамият

Самарқанддан Тошкентга қўшимча "Афросиёб" поезди йўлга қўйилди

Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари XIII халқаро мусиқа фестивали” ўтказилиши ва Мустақиллик байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратилади.

'Самарқанддан Тошкентга қўшимча "Афросиёб" поезди йўлга қўйилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари XIII халқаро мусиқа фестивали” ўтказилиши ва Мустақиллик байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 25 август кунидан 3 сентябрь кунигача 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ Матбуот хизмати хабар қилди. 


Унга кўра, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши
Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26
776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

    Бошқа янгиликлар