Термиз шаҳрида бир гуруҳ ёшлар томонидан содир этилган безорилик ҳолати фош этилди. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, “Чегара” маҳалласидаги спорт мажмуасида илгари судланган шахслар ўткир тиғли жисмлар билан қуролланиб, жамоат тартибини бузган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида барча гумондорлар қўлга олиниб, суд қарори билан 10 суткага маъмурий қамоққа олинди.
Шунингдек, 1 апрель куни шаҳарнинг яна бир ҳудудида шунга ўхшаш ҳолат қайд этилгани, унда ҳам бир гуруҳ шахслар ўртасидаги тортишув пичоқ ишлатилган жанжалга айлангани маълум қилинди. Ҳозирда мазкур иш ю






