Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда 1 102 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Уларнинг 31,4 фоизи — 346 таси инсон ўлими билан якунланган.
Қайд этилишича, ЙТҲларнинг 13,6 фоизи ҳайдовчиларнинг пиёдага йўл бермаслиги, 32,9 фоизи белгиланган тезликка амал қилмаслик, 4,2 фоизи ҳайдовчининг ҳаракат вақтида ухлаб қолиши ва 22,4 фоизи светофор талабларига риоя этмаслик оқибатида юз берган.
“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлигининг биринчи босқичида 43 931 та тезкор-қидирув ва профилактик тадбирлар ўтказилиб, 4 009 та гиёҳвандлик, 4 789 та уюшган жиноятчилик, 25 475 та коррупция ҳамда 6 348 та терроризмга қарши курашиш йўналишида ноқонуний ҳолатлар аниқланган.
Шунингдек, 489,7 килограмм гиёҳвандлик моддаси, қарийб 308 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилиниб, таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган 1 541 туп ўсимлик етиштирилаётгани аниқланган. Уюшган жиноий гуруҳлар ва шахслардан 457 та қурол ҳамда 6 584 дона ўқ-дори олиб қўйилгани маълум қилинди.






