Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бақиевнинг укаси Аҳмат Бақиев Ўзбекистон ҳудудида вафот этди. Бу ҳақда ОАВ манбаларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, марҳумнинг жасади Жалолобод вилоятига олиб борилиб, туғилиб ўсган қишлоғида дафн этилади. У сўнгги йилларда Ўзбекистонда яшаб келган ва узоқ вақт давомида касаллик билан оғригани айтилмоқда.
Аҳмат Бақиев 2010 йилдаги воқеалардан сўнг бир қатор жиноий ишлар марказида қолган ва суд томонидан айбдор деб топилган эди. Кейинчалик у ғойиб бўлгани ва узоқ вақт давомида хорижда яшаб келгани ҳақида хабарлар тарқалган.






