АсосийСаломатлик

Ўзбекистон аэропортларида маймунчечак касаллиги туфайли назорат кучайтирилди

Ушбу касалликнинг янги штамми асосан Ўзбекистон билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган Африка мамлакатларида тарқалаётгани таъкидланди.

'Ўзбекистон аэропортларида маймунчечак касаллиги туфайли назорат кучайтирилди'ning rasmi

Бош давлат санитария врачининг "Чет элдан маймунчечакнинг кириб келишининг олдини олиш ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирларини ташкил этиш тўғрисида"ги кўрсатмаси асосида мамлакат аэропортларида қатор санитария-тарғибот тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Жумладан, фуқаро авиацияси объектларининг Санитария-эпидемиология осойишталиги маркази билан биргаликда 20-21 август кунлари аэропортлар тиббиёт ходимлари учун маймунчечак касаллигининг этиологияси, клиник кўриниши, эпидемиологияси, диагностикаси ва олдини олиш бўйича семинарлар ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, республиканинг барча халқаро аэропортларида маймунчечак касаллигининг олдини олишга қаратилган санитария-тарғибот ишлари кучайтирилди.

Аэропорт ходимларига ушбу касаллик ҳақида соддалаштирилган шаклда маълумот берилади ва баъзи аломатлар визуал тарзда қандай намоён бўлиши тушунтирилади. Бундан ташқари, санитария-карантин хизмати томонидан аэропортларда ҳаво ҳарорати юқори бўлган йўловчиларни масофадан туриб аниқлайдиган тепловизорлар ўрнатилади.

"Uzbekistan Airports" АЖнинг Тиббий таъминотни ривожлантириш департаменти ЖССТ маълумотларига таяниб, ушбу касалликнинг янги штамми асосан Ўзбекистон билан тўғридан-тўғри рейслар билан боғлиқ бўлмаган Африка мамлакатларида тарқалаётганини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар

    'Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли'ning rasmi

    Саломатлик16.09.2024 15:40

    Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

    Мутахассис бунинг оқибатлари ҳақида маълумот берди

    'Шамоллаш мавсуми: Беморларга қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади?'ning rasmi

    Саломатлик16.09.2024 15:21

    Шамоллаш мавсуми: Беморларга қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади?

    ССВ аҳоли орасида куз мавсумида авж оладиган касаллик ва унинг профилактикасига бағишланган фойдали маълумотни эълон қилди.

    'Бухоро Химчан клиникасида умуртқа поғонаси касалликларини операциясиз даволаш усули йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

    Саломатлик16.09.2024 13:16

    Бухоро Химчан клиникасида умуртқа поғонаси касалликларини операциясиз даволаш усули йўлга қўйилмоқда

    Darakchi.uz Химчан шифохонасининг кореялик директори Ли Су Чандан махсус интервью олди.

    'Маймун чечагига қарши вакцина ЖССТнинг дастлабки квалификациясидан ўтди'ning rasmi

    Саломатлик14.09.2024 13:19

    'Бош мия касалликларини даволашда нанороботлардан фойдаланилиши мумкин'ning rasmi

    Саломатлик13.09.2024 15:21

    Бош мия касалликларини даволашда нанороботлардан фойдаланилиши мумкин

    Шотландиянинг Эдинбург университети тадқиқотчилари бош мия касалликларини анъанавий нейрохирургик операцияларсиз даволаш технологиясини яратди.

    'Қандли диабетни овоз орқали аниқлаш технологияси яратилди'ning rasmi

    Саломатлик12.09.2024 11:55

    Қандли диабетни овоз орқали аниқлаш технологияси яратилди

    Тадқиқотда касалликнинг 2-тури ташхиси қўйилган ва бу патология аниқланмаган 607 нафар кўнгилли қатнашди.