АсосийСаломатлик

Янги мавсум олдидан ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги иммунитетни мустаҳкамловчи табиий маҳсулот ҳақида маълумот берди.

'Янги мавсум олдидан ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

Кузда кўпчиликни шамоллаш касаллиги безовта қилади. Бунга эса аксарият ҳолларда организмда иммунитетнинг пастлиги сабаб бўлади. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Қуйида вирус ва бактериялардан самарали ҳимояловчи ва иммунитетни мустаҳкамловчи 7 та табиий маҳсулот ҳақида маълумот берилди.

1. Ер қалампири. Табиатда патоген бактериялар, вируслар ва паразитлар ривожланишига тўсқинлик қилувчи ўсимликлар кўп. Бу хусусият улар таркибидаги махсус моддалар — “фитонцидлар” билан боғлиқ. Ушбу модда мўл бўлган озуқа маҳсулотларини истеъмол қилиш иммунитетни ошириш билан бирга, саломатликни мустаҳкамлайди.

Ер қалампири – ана шундай табиий антибиотик. У узоқ вақтдан бери халқ табобатида қўлланилиб келмоқда ва антибактериал ҳамда қонни тозалаш хусусиятлари туфайли алоҳида қадрланади. Қолаверса, бу табиий маҳсулот сафро ҳайдайди. Яллиғланишга қарши курашиб, балғам ажралишига ёрдам беради.

Агар у овқатга қўшиб истеъмол қилинса, ошқозон-ичак трактининг яхшиланиши ва қонда қанд миқдорининг пасайишига ёрдам беради.

2. Пиёз ва саримсоқ. Агар иммунитетингиз кучли бўлишини истасангиз, бу икки маҳсулот дастурхонингизда доимо бўлиши керак. Чунки аксарият бактериялар, вирус ва паразитлар пиёз ва саримсоқдан “қўрқади”.

Ўзига хос ҳиди бўлишига қарамай, улар мунтазам равишда таомномага киритилиши зарур, айниқса, мавсумий шамоллаш пайтида.

3. Занжабил. Эсингизда бўлса, коронавирус пандемияси даврида у олтинга тенг маҳсулотга айланган эди. Сабаби занжабил вирусларнинг олдини олиш ва улардан ҳимоялаш учун ажойиб хусусиятга эга. Айтганча, у ҳомиладор аёлларда кўнгил айнишини камайтиришда ҳам жуда фойдали.

Бунинг учун тозаланган занжабилни қобиғи билан бирга лимонга аралаштириб, хамир тайёрланади. Сўнг уни оз миқдорда асал билан қориштириб, кичик қолипларга солинади ва музлатичга қўйилади. Сўнг ундан чой қилиб ичилса, иммунитетни тез кўтаради.

4. Хантал. У ҳам ажойиб табиий антибиотик. Хантал фитонцидларнинг кучли зарядини ўз ичига олиб, иммунитет тизимини мукаммал даражада рағбатлантиради.

5. Турп. Табиий антисептик маҳсулот бўлиб, дезинфекциялаш хусусиятига эга. Қолаверса, уни тез-тез истеъмол қилиш иммунитетни мустаҳкамлайди.

6. Клюква. Иммун тизими учун ажойиб фойдали резавор. Шунингдек, клюква сафро чиқишини рағбатлантириб, кайфиятни кўтаради. Ушбу мевани истеъмол қилишнинг энг яхши усули — ундан музлатилган ва майдаланган ҳолда ширинлик ёки ичимлик тайёрлаш.

7. Сабзи шарбати. Унинг таркибида селен, фосфор, магний, йод каби фойдали модда ва витаминлар бўлиб, танада қон айланишини яхшилайди ва иммунитетни кўтаради. Бундан ташқари, сабзи шарбати иситмани тушириб, оғиз бўшлиғидаги бактерияларни йўқ қилишга ёрдам беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Болаларда бўй ўсмаслигига қандай омиллар сабаб бўлади?'ning rasmi

    Саломатлик 20.12.2024 22:32

    Болаларда бўй ўсмаслигига қандай омиллар сабаб бўлади?

    Ларон синдроми — кам учрайдиган генетик касаллик. Бунда ўсиш гормони рецептор-оқсилининг тузилиши бузилган бўлади.

    'Кимлар дориларни бепул олиши мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 20.12.2024 20:23

    Кимлар дориларни бепул олиши мумкин?

    Сурункали касалликларга чалинган, диспансер назоратида турувчи беморлар оилавий шифокор электрон рецепти асосида бепул дори воситаларини олиш ҳуқуқига эга.

    'Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур'ning rasmi

    Саломатлик 17.12.2024 18:41

    Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур

    Тиббиёт фанлари доктори бу борада юртдошларимизга ўз тавсияларини берди.

    'Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 15.12.2024 11:29

    Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда

    Экспертлар ўтган йили безгакка чалинганлар сони 2022 йилга нисбатан 11 млн нафарга ортганини аниқлашди.

    'Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 11.12.2024 17:56

    Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?

    Сўнгги пайтларда глобал иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва ичимлик суви таркибида сунъий қўшимчаларнинг кўпайиши ҳамда яшаш ҳудудларида канцероген моддаларнинг тарқалиши туфайли бу касаллик нафақат катта ёшли инсонлар, балки болалар орасида ҳам кўп учрамоқда.

    'ЖССТ туберкулёзни тезкор аниқлашга мўлжалланган янги диагностика усулини тасдиқлади'ning rasmi

    Саломатлик 09.12.2024 12:31