АсосийСоглик

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: аҳолига ниқоб тақиш тавсия этилди

20 ноябрь куни тонгдан бошлаб Тошкентда ҳаво сифати кескин ёмонлашди.

'Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: аҳолига ниқоб тақиш тавсия этилди'ning rasmi

“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 20 ноябрь соат 9:00 ҳолатида автоматик станциялар пойтахт ҳавосидаги зарарли майда зарралар даражасининг ошганини қайд этган. PM2.5 концентрацияси 202 мкг/м³ ни ташкил этган — бу белгиланган меъёрдан 3,4 баравар юқори. PM10 кўрсаткичи 299 мкг/м³ бўлиб, ҳали рухсат этилган чегарадан ошмаган.

AQAir рейтингига кўра, бугун соат 11:00да Тошкент дунёдаги энг ифлос ҳаволи шаҳарлар орасида 3-ўринни эгаллаган.

Мутахассислар ифлосланишнинг ортишига кескин ҳарорат ўзгаришлари сабаб бўлган инверсия омил сифатида таъсир қилаётганини айтмоқда. Бундай шароитда зарарли зарралар ерга яқин ҳаво қатламида тўпланиб қолади.

“Ўзгидромет” пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига очиқ ҳавода бўлиш вақтини қисқартиришни, кўчаларга чиққанда тиббий ниқоб тақишни тавсия этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Иссиқ кунларда қандай овқатланиш керак?'ning rasmi

    Соглик 25.05.2026 12:35

    Иссиқ кунларда қандай овқатланиш керак?

    Жазирамада газланган ичимликлардан ҳамда оғир овқатлардан сақланиш тавсия этилади.

    'Янги мавсум олдидан ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Соглик 25.05.2026 12:35

    Янги мавсум олдидан ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги иммунитетни мустаҳкамловчи табиий маҳсулот ҳақида маълумот берди.

    'Конгода Эбола тизгинланмаяпти: авиақатновлар тўхтатилди, вирус эса тарқалишда давом этмоқда'ning rasmi

    Соглик 25.05.2026 04:04

    'Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари'ning rasmi

    Соглик 18.05.2026 07:12

    Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари

    Нафас машқлари стрессни бир неча дақиқада камайтириши мумкинлиги илмий тадқиқотларда тасдиқланмоқда.

    'Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус'ning rasmi

    Соглик 18.05.2026 06:53

    Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус

    Эбола вируси нима ва у қандай тарқалади?

    'Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?'ning rasmi

    Соглик 18.05.2026 06:31

    Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?

    Ҳантавирус асосан кемирувчиларда учрайдиган вирус бўлиб, инсонга уларнинг сийдиги, ахлати ёки сўлаги орқали юқади.