АсосийСаломатлик

Кузги аллергияни шамоллаш ва гриппдан қандай фарқлаш мумкин?

Кузда Аксириш, кўз ёшланиши ва қичишиши, бурун оқиши, йўталдан азият чекувчи беморлар сони бирмунча кўпаяди. Бу аломатлар фақат ЎРВИ ёки гриппга чалинганингизни англатадими?

'Кузги аллергияни шамоллаш ва гриппдан қандай фарқлаш мумкин?'ning rasmi

ССВ Матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова тақдим этган мавсумий аллергия сабаблари, белгилари ва уларнинг ўткир респиратор вирусли инфекциялардан фарқли жиҳатлари ҳақида маълумот берди.

 — Юртимизда сентябрь, октябрь ва баъзан ноябрь ойларида ҳам нисбатан иссиқ ҳарорат кузатилади, — дейди мутахассис. — Агар шу даврда ёғингарчик бўлмаса, ўсимлик чангчалари ўз аллергик хусусиятини сақлаб қолади. Бу — юқорида саналган аломатларни келтириб чиқарувчи биринчи сабаб. 

Иккинчидан, салқин кунлар бошлагач, замбуруғ споралари ёмғирдан кейин ҳавога юқори концентрацияда кўтарилади. Бунинг оқибатида замбуруғга нисбатан аллергик ҳолатларнинг оғир формалари учрайди. 

Замбуруғ споралари энг кўп учрайдиган манба — дарахт ва буталардан тўкилган япроқлар. Бундан ташқари, аллергенлар зах ёки моғорлаган хоналар ҳамда ертўлаларда ҳам кузатилади. 

Салқин об-ҳаво муҳити уй чангларининг кўпайиши учун ҳам қулай. Бундай шароитда аллергенлар концентрацияси ортиб, аллергик ринит, конъюнктивит ёки астма белгилари кучаяди. Бу, айниқса, яхши исимайдиган ва зах хоналарда кўпроқ кузатилади. 

Аллергияни қўзғатувчи яна бир манба — уй ичидаги чанг тўпловчи жиҳоз ва анжомлар — гилам ва тўшамалар, ёстиқлар, девор қопламалари, юмшоқ мебеллар ва ўйинчоқлар ҳамда китоблардир. 

Мавсумий аллергияга мойил одамларнинг тахминан ярми ит, мушук сингари уй ҳайвонлари юнгидан азият чекади. 

Тўғри, кузги аллергия белгилари ЎРВИ ва грипп аломатлари билан ўхшаш. Аммо уларни қуйидаги фарқли жиҳатлар ажратиб туради.

Масалан, шамоллаш ва грипп белгилари вирус қўзғатувчиси билан алоқа қилгандан сўнг маълум муддат ўтиб пайдо бўлади. Аллергия аломатлари эса дарҳол юзага келади. 

Шамоллаш ва грипп симптомлари одатда 3-14 кундан сўнг йўқолса, аллергик реакциялар бир неча ойгача давом этиши мумкин. Қолаверса, аллергия чоғида тана қақшамайди, иситма чиқмайди. 

Аллергия белгилари кузатилган беморлар ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилишлари тавсия этилади. Хусусан, тиббиёт марказимизда бундай касалликларга илғор диагностика усуллари ва замонавий тиббий технологиялар орқали аниқ ташхис қўйиш ҳамда самарали даволаш йўлга қўйилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур'ning rasmi

    Саломатлик 17.12.2024 18:41

    Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур

    Тиббиёт фанлари доктори бу борада юртдошларимизга ўз тавсияларини берди.

    'Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 15.12.2024 11:29

    Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда

    Экспертлар ўтган йили безгакка чалинганлар сони 2022 йилга нисбатан 11 млн нафарга ортганини аниқлашди.

    'Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 11.12.2024 17:56

    Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?

    Сўнгги пайтларда глобал иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва ичимлик суви таркибида сунъий қўшимчаларнинг кўпайиши ҳамда яшаш ҳудудларида канцероген моддаларнинг тарқалиши туфайли бу касаллик нафақат катта ёшли инсонлар, балки болалар орасида ҳам кўп учрамоқда.

    'ЖССТ туберкулёзни тезкор аниқлашга мўлжалланган янги диагностика усулини тасдиқлади'ning rasmi

    Саломатлик 09.12.2024 12:31

    'Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни'ning rasmi

    Саломатлик 01.12.2024 09:11

    Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

    Ҳозир дунёда ОИВ инфекциясини юқтирган қарийб 40 млн нафар бемор бор. Улар сони йилига 1,5 млн кишига ортяпти.

    'Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 28.11.2024 13:29

    Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг энг кенг тарқалган турларидан.