АсосийСаломатлик

Нега кузда кўз касалликлари авж олади?

Мутахассис кўз касалликларидан сақланиш бўйича муҳим тавсиялар берди.

'Нега кузда кўз касалликлари авж олади?'ning rasmi

Куз келиб, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб бормоқда. Ушбу фаслда кўпчиликнинг иммунитети сустлашиб, шамоллашга мойиллиги ортади. Қолаверса, бу пайтда кўз билан боғлиқ турли мавсумий касалликлар авж олади.

Хўш, улардан сақланиш учун нима қилиш керак?

Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов бу борада ўзининг бир қанча тавсияларини берди

 — Кузда ҳароратнинг ўзгариши, шамоллар ва ҳаво намлигининг пасайиши кўз билан боғлиқ турли касалликлар хавфини оширади, — дейди мутахассис. — Шунингдек, бу даврда ўсимликлар ва дарахтларнинг чанг чиқариши энг юқори даражада бўлади. Оқибатда одамлар орасида аллергик реакциялар, хусусан, вирусли конъюнктивит ва мавсумга хос бошқа кўз муаммолари кўп учрайди. Улардан бири аллергик конъюнктивитдир. 

Ушбу касалликнинг асосий сабаби ҳашаротлар, ўсимлик чанглари ва бошқа аллергия чақирувчи омиллардир. Хасталик қўзғаганда беморда кўзнинг қизариши, ёшланиши ва қичишиш кузатилиб, унда ёт нарса бордай туюлади.

Хасталикдан ҳимояланиш учун кўзойнак тақиш, хонадаги ҳаво фильтрларидан фойдаланиш, аллергияга қарши дори воситаларини шифокор маслаҳати билан қабул қилиш лозим.

Ушбу фаслда кўп учрайдиган яна бир касаллик қуруқ кўз синдроми бўлиб, унга ҳаво совуши ва шамоллар кучайиши сабаб бўлади. Қолаверса, ҳаво намлигининг камайиши ҳам кўзнинг қуруқлигига таъсир қилади.

Хасталик пайти беморда кўз қичишиши ва қуриши, унда ёт нарса бордай ҳис қилиш, ёруғликка сезгирлик ҳамда кўришнинг вақти-вақти билан хиралашиши кузатилади.

Қуруқ кўз синдромидан сақланиш учун шифокор тавсияси асосида махсус ёш томчиларидан фойдаланиш, компьютер ёки смартфон билан узоқ вақт ишлаганда ҳар 20 дақиқада кўзларни дам олдириш, намлагичлар орқали хонада ҳаво намлигини таъминлаш керак.

Куз фасли вирусли инфекциялар учун ҳам қулай давр ҳисобланади. Шу боис бу пайтда кўпчилик инсонларда яна бир кўз касаллиги — вирусли конъюнктивит қўзғайди. Ушбу хасталик вируслар орқали юқади ва жуда тез тарқалиши мумкин.

У кўз қизариши, қичишиш, бош оғриғи ва томоқ оғриғи каби умумий вирусли касалликлар билан бирга намоён бўлади. Касалликнинг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш — қўлларни тез-тез ювиш, кўзларга тегмаслик, агар вирусли инфекция белгилари сезилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Болаларда бўй ўсмаслигига қандай омиллар сабаб бўлади?'ning rasmi

    Саломатлик 20.12.2024 22:32

    Болаларда бўй ўсмаслигига қандай омиллар сабаб бўлади?

    Ларон синдроми — кам учрайдиган генетик касаллик. Бунда ўсиш гормони рецептор-оқсилининг тузилиши бузилган бўлади.

    'Кимлар дориларни бепул олиши мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 20.12.2024 20:23

    Кимлар дориларни бепул олиши мумкин?

    Сурункали касалликларга чалинган, диспансер назоратида турувчи беморлар оилавий шифокор электрон рецепти асосида бепул дори воситаларини олиш ҳуқуқига эга.

    'Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур'ning rasmi

    Саломатлик 17.12.2024 18:41

    Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур

    Тиббиёт фанлари доктори бу борада юртдошларимизга ўз тавсияларини берди.

    'Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 15.12.2024 11:29

    Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда

    Экспертлар ўтган йили безгакка чалинганлар сони 2022 йилга нисбатан 11 млн нафарга ортганини аниқлашди.

    'Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 11.12.2024 17:56

    Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?

    Сўнгги пайтларда глобал иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва ичимлик суви таркибида сунъий қўшимчаларнинг кўпайиши ҳамда яшаш ҳудудларида канцероген моддаларнинг тарқалиши туфайли бу касаллик нафақат катта ёшли инсонлар, балки болалар орасида ҳам кўп учрамоқда.

    'ЖССТ туберкулёзни тезкор аниқлашга мўлжалланган янги диагностика усулини тасдиқлади'ning rasmi

    Саломатлик 09.12.2024 12:31