АсосийСаломатлик

Уч хавфли касаллик ҳақида билармидингиз?

Мутахассислар бу бўйича маълумот берди.

'Уч хавфли касаллик ҳақида билармидингиз?'ning rasmi

Яққол белгиларсиз ривожланадиган уч хавфли касаллик ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 Замонавий тиббиётда ўта хавфли ҳисобланган касалликларни ҳам самарали муолажа қилиш йўллари топилмоқда. Ўз навбатида, даволаш мумкин бўлган хасталиклар оқибатида ҳаётдан кўз юмаётган ёки умрбод тўшакка михланиб қолаётганлар ҳам бор.

Хўш, бунинг сабаби нимада?  

Россиялик шифокор А.Хухрев хорижий ОАВдаги чиқишида бунинг кенг тарқалган омилларидан бири ҳақида тўхталди.

Мутахассис фикрича, баъзи патологияларни дастлабки ривожланиш босқичида илғаш қийин. Чунки улар аксарият ҳолларда аниқ симптомларсиз кечади. Саратон, атеросклероз ва жигар касалликлари шулар сирасидан.

Масалан, саратонга эрта босқичда аниқ ташхис қўйиш учун тизимли тиббий текширувлар талаб этилади. У яққол белгиларсиз ривожланиши мумкин. Хусусан, ошқозон ости бези ва йўғон ичак саратони хавфли босқичга ўтгунга қадар, одатда, бирмунча "сокин" бўлади.

Шифокорнинг қўшимча қилишича, худди шундай ҳолат атеросклерозга ҳам тегишли. Негаки, у тегишли "сигнал"ларсиз намоён бўлади. 

Жигар хасталиклари аломатлари ҳам дарҳол сезилмайди. Боиси бу органда оғриқ рецепторлари йўқ.

Юқорида саналган касалликлар рўйхатида гипертония ҳам бор. Тўғри, баъзи беморлар қон босими сал ошгани заҳоти ўзини нохуш ҳис қилиб, яққол белгиларни ҳис қилади. Аммо айримлар артериал босими 200 мм симоб устунига кўтарилмагунча, организмида ҳеч қандай ўзгаришни илғамаслиги мумкин. 

Хорижлик врач ўз мулоҳазалари якунида шундай хулоса қилади: эрта ва аниқ ташхис орқали хавфли касалликларни самарали даволаса бўлади. Бунинг учун аҳоли вакиллари ҳар йили чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтиб туриши зарур.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур'ning rasmi

    Саломатлик 17.12.2024 18:41

    Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур

    Тиббиёт фанлари доктори бу борада юртдошларимизга ўз тавсияларини берди.

    'Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 15.12.2024 11:29

    Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда

    Экспертлар ўтган йили безгакка чалинганлар сони 2022 йилга нисбатан 11 млн нафарга ортганини аниқлашди.

    'Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 11.12.2024 17:56

    Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?

    Сўнгги пайтларда глобал иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва ичимлик суви таркибида сунъий қўшимчаларнинг кўпайиши ҳамда яшаш ҳудудларида канцероген моддаларнинг тарқалиши туфайли бу касаллик нафақат катта ёшли инсонлар, балки болалар орасида ҳам кўп учрамоқда.

    'ЖССТ туберкулёзни тезкор аниқлашга мўлжалланган янги диагностика усулини тасдиқлади'ning rasmi

    Саломатлик 09.12.2024 12:31

    'Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни'ning rasmi

    Саломатлик 01.12.2024 09:11

    Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

    Ҳозир дунёда ОИВ инфекциясини юқтирган қарийб 40 млн нафар бемор бор. Улар сони йилига 1,5 млн кишига ортяпти.

    'Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 28.11.2024 13:29

    Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг энг кенг тарқалган турларидан.