АсосийЖамият

Коррупция сабаб судланган 566 амалдор қайта ишга олингач яна коррупцияга қўл урган

Қонунчилик палатасининг мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тақдим этилган коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза кўриб чиқилди.

'Коррупция сабаб судланган 566 амалдор қайта ишга олингач яна коррупцияга қўл урган'ning rasmi

Агентлик директори Акмал Бурхонов 2023 йилда коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар сони 879 нафарга ёки 2022 йилга нисбатан 12 фоизга камайганини, жиноятлар сони эса 11 фоизга пастлаганини, "Коррупция ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар миқдори ҳам 29 фоизга камайган"ини таъкидлаб ўтди. 


"117 та вазирлик ва идораларда йўлга қўйилган ички назорат тузилмалари фаолияти натижасида 4 минг 349 та назорат тадбирларида 342,6 млрд. сўм маблағларнинг талон-торож қилиниши аниқланиб, тўпланган маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. 953,4 млрд. сўмлик маблағларнинг ноқонуний сарф этилишининг олди олинган" — дейди у.

Шунингдек, коррупция сабаб судланган 566 нафар амалдор қайта ишга олинган ва яна коррупцияга қўл урганини таъкидлайди агентлик раҳбари. 

Куни кеча пойтахтда халқаро медиа форум бўлиб ўтди. Унда халқаро эскпертлар, мутахассислар ва медиа вакиллари иштирок этиб коррупсияга қарши курашишда жамоатчилик вакиллари ҳамда журналистларнинг фаоллиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. 

“Журналистлар журналистик суриштирувлар ўтказишига касбий кўникмалари етарлими? Давлат идоралари билан ҳамкорликни амалга оширишда ҳамда уларга боғлиқ маълумотларни таҳлил қилишда билим ва малакалари етарлими? Уларга давлат органлари томонидан маълумотлар ўз вақтида тақдим этадими? Журналистлар нафақат давлат органлари балки ўз таҳририяти ҳамда ОАВ раҳбарияти томонидан контентга бўлган таъсирдан эркинми?” - деган саволлар билан спикерларга мурожаат қилди Давлат органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли номли 1-сессияси модератори элчи Антти Карттунен.  

Бу саволлар нафақат бизнинг балки бутун дунёда демократик жамият қураётган давлатларида долзарб савол ва ўрни келса ечимини кутаётган муаммо ҳамдир. 

“Давлат органларининг очиқ маълумотлари бугунги кунда ривожланган аммо уларни қулайлаштирилган дея олмаймиз. Уларнинг кўпчилиги ПДФ форматдан фойдаланади. Бу формат билан қайта ишлай олмаймиз,” – дейди "Транспаренcй Интернатионал ЛАТВИА” ижрочи директори Инесе Таурина.  - Айнан мана шу муаммо бизнинг давлат ташкилотларининг очиқ манбалари билан ҳам муболағасиз боғлиқ. 

Юқорида келтирилган статистика бир йил давомида агентлик томонидан қилинган ишларни кўрсатса, ушбу медиа форумдан сўнг вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият ахборот хизматлари ходимлари ундан ташқари журналистлар ҳам олган тажрибаларини ҳаётга қўллай олса, маърузалар давомида ўз камчиликларини кўриб, улар устида ишлай бошласа давлат маблағларини талон-тарож қилишлар ва бюджетдан бўлган ноқонуний сарф ҳаражатлар янада камайган бўларди.  Балки форум иштирокчилари ўртасида ахборот ва тажриба алмашиш учун доимий платформа яратилиши ислоҳотларнинг янада жадаллашишига ёрдам берар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги ҳафтада Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:07

    Янги ҳафтада Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    Фақат бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир эҳтимоли бор, тоғли жойларда эса қор кўчиши хавфи сақланади.

    '7 мингга яқин кишининг шахсий маълумотларини олиб, фирибгарлик қилган фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:09

    7 мингга яқин кишининг шахсий маълумотларини олиб, фирибгарлик қилган фуқаро қўлга тушди

    Тошкентда ахборот тизимидан фойдаланиб, фуқароларнинг пулларини фирибгарлик билан ўзлаштирган шахс ушланди.

    'Тошкент вилоятида 17 нафар кўча безориси ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Тошкент вилоятида 17 нафар кўча безориси ушланди

    Уларнинг 12 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    'Тошкентда ЙТҲга учраган Lacetti иккига бўлиниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:26

    Тошкентда ЙТҲга учраган Lacetti иккига бўлиниб кетди

    Leapmotor ва Lacetti иштирокидаги ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди.

    'Малайзияда ўзбекистонлик қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган гуруҳ фош бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:35

    Малайзияда ўзбекистонлик қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган гуруҳ фош бўлди

    Тожикистонлик аёл мазкур уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилиб келган.

    '“Ўрикзор”да муштлашув юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:15

    “Ўрикзор”да муштлашув юз берди

    Одамлар бир-бирига нисбатан куч ишлатгани, темир жисм ва тошлар билан ҳужум қилгани аниқланган.