АсосийЖамият

Сайёр қабуллар: асосий эътибор оғир ҳудудларга

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жойларда аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида барча ҳудудлар кесимида сектор раҳбарлари, ташкилот ва идора масъуллари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

'Сайёр қабуллар: асосий эътибор оғир ҳудудларга'ning rasmi

Қабулларга ҳокимлар, аҳолидан энг кўп эътирозлар келиб тушаётган масалалар бўйича мутасадди ташкилот ва идоралар, секторлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла раислари жалб этилди. Сайёр қабулларни ўтказишда асосан олис ва чекка маҳаллалар ҳамда ижтимоий-иқтисодий, маиший муаммолар кўп бўлган “қизил” тоифадаги ҳудудларга алоҳида эътибор қаратилди.

Сентябрь ойида ўтказилган сайёр қабуллар давомида жами 28 мингга яқин фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 15 мингдан зиёдининг ечими жойида топилди. Қўшимча ўрганишлар талаб этиладиган 11,6 минг ариза-шикоятлар бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Хусусан, тезкорлик билан ҳал этилган мурожаатларнинг асосий қисми газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти (3,7 минг), моддий ёрдам ва болалар нафақаси (1,7 минг), соғлиқни  сақлаш соҳаси (1,8 минг), тадбиркорлик ва кредит ажратиш (1,03 минг), бандликни таъминлаш (1,1 минг), ички йўллар ҳолати (588), ички ишлар идоралари фаолияти (227) ҳамда мактаб ва мактабгача таълим (206) каби қатор соҳалар билан боғлиқ муаммолар бўлди.

Ўтказилган тадбирлар доирасида алоҳида ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларининг ҳам қабуллари ташкил этилди. Фуқаролар бузилган ҳуқуқларини тиклаш, ишга жойлашиш, уй-жойга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш, оила ва никоҳ, солиқ ва банк кредитлари масалалари юзасидан тегишли органлар масъулларига мурожаат қилиб, муаммоларига ечим топдилар.

Жумладан, Олий суд раиси ўринбосарлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида суд соҳаси билан боғлиқ масалалар бўйича 404 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Сайёр қабулларда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган маҳкумларнинг жазони енгиллаштиришни сўраб қилган мурожаатлари жойларнинг ўзида жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилиб, мурожаатларига ечим топилди.

Сайёр қабуллар барча ҳудудларда давом этмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.