АсосийСаломатлик

Холестерин – инсульт ва инфарктнинг асосий сабабчиси...ми?!

Кўпчилик катта ёшли инсонлар ҳаётда бир марта бўлса-да, шифокордан “қонингизда холестерин миқдори ошган” деган сўзни эшитган. Хўш, холестерин ўзи нима? Унинг организмга қандай зарари бор? Фойдасичи?

'Холестерин – инсульт ва инфарктнинг асосий сабабчиси...ми?!'ning rasmi

Ушбу саволларга тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова батафсил жавоб берди. 

— Холестерин — тананинг меъёрий фаолияти учун зарур бўлган липид (ёғ) ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Унинг 80 фоизга яқини организмнинг ўзида ишлаб чиқарилса, қолган 20 фоизи танага ташқаридан озиқ-овқат билан киради.

Бу модда гормонлар ишлаб чиқариш, ҳужайра деворлари мустаҳкамлигини таъминлаш, D витамини ва сафро кислоталари синтезида иштирок этиш ҳамда мияда хотирага таъсир қилувчи алоқаларнинг шаклланишида қатнашади.

Шунингдек, ҳужайра мембраналарида углеводородларнинг кристалланишига йўл қўймайди ва ёғда эрувчи витаминлар (А, D, E, F, K)нинг организмга кириши учун зарур манба ҳисобланади.
 
Бироқ, баъзида организмдаги турли тўқималар ва аксарият қон томир деворларини холестерин қатламлари қоплаб олади. Бу эса саломатликда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

Холестерин одатда икки асосий турга ажратилади: яъни халқ тилида “ёмон” ва “яхши” деб аталадиган паст ва юқори зичликдаги липопротеинлардир.

Паст зичликдаги липопротеинлар бутун организмда айланиб, унинг юқори даражаси “ёмон холестерин” дейилади. У стенокардия, юрак тож томирлари касалланиши, инсульт ва инфаркт каби жиддий хасталикларнинг сабаби бўлган атеросклероз ривожланиш хавфини оширади.

Иккинчи тур – юқори зичликдаги липопротеидлар эса “яхши холестерин” ҳисобланиб, унинг юқори концентрацияси, аксинча, аввал санаб ўтилган касалликлар ривожланиш хавфини камайтиради. Қайд этиш керак, ҳар икки турдаги холестерин ҳам организм учун жуда зарур ва асосий нуқта уларнинг нисбатига боғлиқ.

Аммо, қонда унинг миқдори ортиши нохуш аломат ҳисобланади. Буни эса кўкрак қафасиа оғриқ ва сиқилиш, ҳаракат пайтида оёқларда оғриқ, юрак соҳасида нохушликлар, кўз атрофида сарғиш доғлар пайдо бўлиши ва юрак етишмовчилигига хос белгилар орқали билиш мумкин.

Агар организмда холестеринни пасайтириш чоралари кўрилмаса, бора-бора аксарият қон томирлари деворларида унинг пилакчалари юзага келади.

Кўпчилик танада унинг миқдори кўпайиш сабаблари билан қизиқади. Бу, энг аввало, нотўғри овқатланиш, айниқса, таомлар таркибида ёғнинг кўп миқдорда бўлиши билан боғлиқ. Шунингдек, камҳаракатлик, ортиқча вазн, семизлик, тамаки чекиш ва спиртли ичимликларга ружу қўйиш ҳам мазкур муаммони пайдо қилиши мумкин.

Шу боис организмга зарур бўлган юқори зичликдаги холестерин даражасини ошириш учун кунлик рационда тўйинмаган ёғлар (ёнғоқ, ўсимлик мойлари, ёғли денгиз балиқлари, авокадо, зиғир уруғи), клетчаткага бой маҳсулотлар (сабзавот, мева, макарон) бўлиши ва спорт билан мунтазам шуғулланиш лозим.

Ёмон холестериннинг меъёрда бўлиши учун эса калорияни оширмаслик, ширинликлар ва транс ёғларга бой озиқ-овқатларни ортиқча истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЖССТ яқин орада янги пандемия пайдо бўлиши хавфидан огоҳлантирди'ning rasmi

    Саломатлик03.10.2024 13:33

    ЖССТ яқин орада янги пандемия пайдо бўлиши хавфидан огоҳлантирди

    Бунга дунё бўйлаб Марбург вируси кенг тарқалиши сабаб бўлиши мумкин.

    'ЖССТ туберкулёзни аниқлаш ва даволаш бўйича янги тавсияларни эълон қилди'ning rasmi

    Саломатлик02.10.2024 14:26

    ЖССТ туберкулёзни аниқлаш ва даволаш бўйича янги тавсияларни эълон қилди

    Қайд этилишича, ОИВ ташхиси қўйилган беморлар, ҳомиладор аёллар, туберкулёзга чалинганлар билан мулоқотда бўлган одамлар, тиббиёт ходимлари, маҳбуслар, мазкур касаллик кенг тарқалган малакатлардан келган муҳожирлар ҳамда гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчи кишилар юқори хавф гуруҳига мансуб, деб ҳисобланади.

    'Организмда витаминлар етишмаслиги хавфли, уларнинг кўпайиб кетиши-чи?'ning rasmi

    Саломатлик01.10.2024 16:34

    Организмда витаминлар етишмаслиги хавфли, уларнинг кўпайиб кетиши-чи?

    Бугун кўпгина юртдошларимиз ўзида бирон-бир касаллик аломатларини сезганда ёки шунчаки профилактика учун шифокор маслаҳатисиз ўзбошимчалик билан витаминлар қабул қилаётганига гувоҳ бўляпмиз.

    'Бир ёшгача бўлган болаларга қандай қўшимча овқатлар бериш мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик01.10.2024 16:10

    Бир ёшгача бўлган болаларга қандай қўшимча овқатлар бериш мумкин?

    Барча ёш оналарни қизиқтирувчи ушбу саволга мутахассисдан тавсиялар.

    'Саратонни янги усулда даволаш йўли топилди'ning rasmi

    Саломатлик30.09.2024 09:27

    Саратонни янги усулда даволаш йўли топилди

    Даволаш технологияси иммунотерапия муолажалари билан биргаликда юқори самара бериши айтилмоқда.

    'Саратон, инсульт, бепуштлик...'ning rasmi

    Саломатлик26.09.2024 16:41

    Саратон, инсульт, бепуштлик...

    Мутахассис чилим чекишнинг саломатликка зарарлари ҳақида маълумот берди